Предыдущая публикация
Uzbekiston Musulmonlar Idorasining fatvosiga asosan Ramazon ruzasi 10 iyul chorshanba sahardan niyat qilinadigan buldi. Tarovex namozi 9 iyul seshanba kunidan boshlab uqilishini ma'lum qilamiz. Alloh tutgan ruzangizni va qiladigan ibodatlaringizni uz dargohida qabul aylasin.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазоним келмоқда!
Саҳар туринг ёронлар,
Хатм қилинг Қуръонлар,
Дод деворсин
шайтонлар,
Рамазоним келмоқда!
Ғафлат ойи эмас бу,
Овқат ойи эмас бу,
Раҳмат ойи демак бу,
Рамазоним келмоқда!
Сергаклик аҳди бўлган,
Мўминнинг бахти бўлган,
Исломнинг фатҳи бўлган,
Рамазоним келмоқда!
Енг шимаринг тоатга,
Иймоний ҳаловатга,
Эришинг саодатга
Рамазоним келмоқда!
Иймон кучга тўлади,
Шайтон қулфланади
Руҳул Қудус инади,
Рамазоним келмоқда!
умумий фойдалари
1. Рўза тутган кишининг
тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ
таоло Қуръони каримда рўзани
олдинги умматларга фарз
қилганидек, ушбу уммати
Муҳаммадийяга ҳам фарз
қилганини айтиб, оятнинг сўнгида
албатта тақводор бўласизлар деб
таъкидлади. Рўза туфайли инсонда
Роббисини кўриб турганлигини ҳис
қилиш кучи, У зотдан қўрқиш
ҳисси янада зиёдалашади. Рўза
тутиш билан банда Роббисига
бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб
итоат қилган бўлади.
2. Рўза кўзни номаҳрамларга
назар солишдан сақловчи,
ёмонликларга ундовчи шайтоний
нафсини сусайтирадиган асосий
омиллардандир. Чунки унинг
ёрдамида инсон нафсининг ҳар
қандай хоҳиш-истакларига ғолиб
келади. Бу билан инсоннинг
қийинчилик, машаққатларга
бардош бериш, сабр қилиш
тажрибаси ошади.
3. Рўзанинг яна бир ҳикмати
ночор, мискин, фақирларни
ҳолатини эслатишдир. Ким оч,
чанқоқ бўлмас экан, фақирлар
чекадиган қийинчиликларни
қаердан билсин! Рўза тутган инсон
очлик, чанқоқлик аламини тотиб ...ЕщёРўзанинг ҳикматлари ва
умумий фойдалари
1. Рўза тутган кишининг
тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ
таоло Қуръони каримда рўзани
олдинги умматларга фарз
қилганидек, ушбу уммати
Муҳаммадийяга ҳам фарз
қилганини айтиб, оятнинг сўнгида
албатта тақводор бўласизлар деб
таъкидлади. Рўза туфайли инсонда
Роббисини кўриб турганлигини ҳис
қилиш кучи, У зотдан қўрқиш
ҳисси янада зиёдалашади. Рўза
тутиш билан банда Роббисига
бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб
итоат қилган бўлади.
2. Рўза кўзни номаҳрамларга
назар солишдан сақловчи,
ёмонликларга ундовчи шайтоний
нафсини сусайтирадиган асосий
омиллардандир. Чунки унинг
ёрдамида инсон нафсининг ҳар
қандай хоҳиш-истакларига ғолиб
келади. Бу билан инсоннинг
қийинчилик, машаққатларга
бардош бериш, сабр қилиш
тажрибаси ошади.
3. Рўзанинг яна бир ҳикмати
ночор, мискин, фақирларни
ҳолатини эслатишдир. Ким оч,
чанқоқ бўлмас экан, фақирлар
чекадиган қийинчиликларни
қаердан билсин! Рўза тутган инсон
очлик, чанқоқлик аламини тотиб
кўриб, бечора ҳолдагиларни
қандай кун кечираётганини яхши
билади.
Ҳаёт турмушимизда тўкин-сочин,
фаровон ҳаёт кечирар эканмиз,
кўп ҳолатларда, қариндош-уруғ,
қўни-қўшни, атроф-муҳитда
инсонларнинг ҳолати қай
даражада кечаётганини, лоақал
бир маротаба эслаб қўйиш
ёдимиздан кўтарилиб қолади.
Кўча-кўйда, автобусда, метрога
тушганимизда бозорга
борганимизда, умуман олганда
кўплаб ўринларда ибрат
олишимиз керак бўлган
ҳолатларга дуч келамиз-у, лекин
эътибор бермасдан ўтиб кетамиз.
Шунинг учун ҳам халқимизда
“Қорни тўқнинг қорни оч билан
нима иши бор” деган ибора
ишлатилади. Ҳақиқатдан ҳам
баъзида бечораҳол кишиларнинг
олдидан ўтиб кетадиган бўлсак,
улар ҳам биз каби инсон, улар ҳам
биз каби фаровон ҳаёт кечиришни
исташларини, уларнинг
олдиларидаги жажжи
фарзандлари, бизларнинг
фарзандларимиз каби ота-онанинг
меҳрига, атрофдагиларнинг
эътиборига лойиқ эканларини
унутиб қўямиз.