Пенсильвания штати университети тадқиқотчилари қўзиқоринларда эрготионеин ҳамда глутатион антиоксидантлари кўплигини аниқлади.
Университет ходими Роберт Билман ушбу икки бирикма миқдори турли қўзиқоринда турлича эканлигини айтди.
- Биз қўзиқоринлар шубҳасиз ушбу икки антиоксидантга энг бой озуқа эканлигини, айрим турлар ушбу икки антиоксидантга ўта бой эканлигини аниқладик, - деди Билман.
Билманнинг айтишича, организм озуқа ёрдамида энергия ишлаб чиқараётиб оксидант стрессга ҳам сабаб бўлади, чунки ушбу жараён давомида айрим эркин радикаллар пайдо бўлади. Эркин радикаллар жуфти йўқ электронларга эга кислород атомлари бўлиб, улар тана ичида ўзларига жуфт қидириб айланар экан, ҳужайра, протеинлар ва ҳатто ДНКга зиён етказиши мумкин.
Организмга антиоксидантларни қайта киритиш эса оксидант стрессни озайтириши мумкин.
Тадқиқотчилар энг кенг тарқалган қўзиқоринларда эрготионеин ҳамда глутатион миқдори озроқ учрайдиган турлардагидан камроқ эканлигини, аммо бошқа егуликларга солиштирганда ушбу оксидантлар миқдори қўзиқоринларда барибир кўп эканлигини аниқлаган. Шунингдек, эрготионеинга бой қўзиқоринда глутатион миқдори ҳам кўп бўлиши аниқланган.
Билман қўзиқоринларни пишириш улардаги антиоксидантларга катта таъсир кўрсатмаслигини айтди.
Олим ушбу антиоксидантларга бой қўзиқоринларни кўпроқ истеъмол қиладиган давлатларда нейродегенератив хасталикларнинг озроқ учраши уларнинг юқорида тилга олинган фойдали жиҳатлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Билман келажакдаги изланишларда эрготионеин ҳамда глутатион Паркинсон хасталиги ҳамда Альцгеймер хасталиги каби нейродегенератив касалликлар хавфини озайтиришда қандай ўрин тутиши кўриб чиқилиши кераклигини қўшимча қилди. https://www.ozodlik.org/a/qoziqorin/29078936.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 67
Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат оилалардан, бутун бошли креатив братия боқиладику.
Артистлар, қўшиқчилар, раққослар, ўртакашлар, сценарийчилар, шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, флористлар, сураткашлар, операторлар, видеоинженерлар, тикувчилар, моделлар, ҳунармандар, мебелчилар.
Шунингдек ресторандаги братия: ошпазлар, официантлар ва ҳ.з.
Полиграфиячи? Ва албатта оддий ҳаммоллар, ҳайдовчилар ва фаррошларни ҳам алоҳида санаб ўтиш жоиз!
Уларнинг ҳар бири, бой оиланинг тўйида хизмат қилади ва иш ҳақини олиб, оиласига егулик, кийим, дори-дармон ҳарид қилади, ўқиш, тўгараклар, китоблар, интернет, ТВ ва дам олиш учун пул тўлайди.
Демак, бу пуллар тағин – фермерларга, ўқитувчиларга, дорихона ва беҳисоб майда қонтомирлари бўйлаб тағин узоқ, узоқ, узоқ манзилларга етиб боради.
Мана мен яқингинада машҳур бир давлат ансамблининг репитициясида бўлдим. Улар барча давлат тадбирларида рақсга тушишади, бироқ икки ойдан бери маош олишмаган. Ўз ишларини сид...ЕщёНимага тўй индустриясини бузиш керак?
Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат оилалардан, бутун бошли креатив братия боқиладику.
Артистлар, қўшиқчилар, раққослар, ўртакашлар, сценарийчилар, шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, флористлар, сураткашлар, операторлар, видеоинженерлар, тикувчилар, моделлар, ҳунармандар, мебелчилар.
Шунингдек ресторандаги братия: ошпазлар, официантлар ва ҳ.з.
Полиграфиячи? Ва албатта оддий ҳаммоллар, ҳайдовчилар ва фаррошларни ҳам алоҳида санаб ўтиш жоиз!
Уларнинг ҳар бири, бой оиланинг тўйида хизмат қилади ва иш ҳақини олиб, оиласига егулик, кийим, дори-дармон ҳарид қилади, ўқиш, тўгараклар, китоблар, интернет, ТВ ва дам олиш учун пул тўлайди.
Демак, бу пуллар тағин – фермерларга, ўқитувчиларга, дорихона ва беҳисоб майда қонтомирлари бўйлаб тағин узоқ, узоқ, узоқ манзилларга етиб боради.
Мана мен яқингинада машҳур бир давлат ансамблининг репитициясида бўлдим. Улар барча давлат тадбирларида рақсга тушишади, бироқ икки ойдан бери маош олишмаган. Ўз ишларини сидқидилдан севишади ва тўйларда рақс тушиб, оилаларини боқишади.
Нимага ҳозир уларнинг қанотларини қирқиш керак бўлди?
Боз устига, бундай тажриба бизнинг ҳаётимизда бўлиб ўтган.
Менимча, бизда бойлар кўп бўлгани маъқул, уларнинг бой фантазияси, «ҳаммасини одамларникидай» ўтказиш орзу-ҳаваслари бўлсин.
Майли бу чегарадан ошиб-тошиб кетсин!
Умуман, бойлар кўпроқ бўлсин.
Ёки мен ҳақ эмасманми?
Мен давлатни бошқаришга ҳаққи бўлмаган ошпазманми?
Танимадим... Узр
хайрли тун...
Gapka pasmatiriy