"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши кечган учрашувда рақиб ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Пепенинг юзини босиб ўтгани борасида шикоят ёзилмаслигини айтиб ўтди. "Реал" бу борада ҳеч қандай шикоят ёзмайди. Чунки бу нарса клуб анъаналарига тўғри келмайди. Аммо шахсан ўзим аксинча бўлган ҳолатда нималар рўй бериши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайман", - дейди Анчелотти.
"Ливерпуль" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Глен Жонсон ёзда Мадриднинг "Реал" клуби аъзосига айланиши мумкин. 29 ёшли футболчи ҳамон "қизиллар" билан янги шартнома имзолаганича йўқ, шу сабаб унинг ёзги трансферлар ойнаси чоғида клубни тарк этиш эхтимоли жуда юқори. "Реал"да Жонсон ёзда бошқа клубга ўтишни режалаштираётган Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллаши мумкин.
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши ўйин олдидан жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жуда яхши спорт формада эканини айтиб ўтди. "Бэйл биринчи ўйинда Ди Мария билан жойини алмашиб ўйнаганди, аммо энди у қанотда ўйнашга жуда кўникди ва жамоа ўйини ҳам анча барқарор кўриниш олган. Шундай экан, биз ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасмиз. Гарет жуда яхши формада бўлиб турибди. Унинг учун жисмоний ҳолати жуда муҳим ва Бэйл яхши ўйин ўтказишига ишончим комил. Биз унинг тезлиги ёки жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида ҳеч қандай махсус иш олиб борганимиз йўқ. Шунчаки Бэйлнинг ирсияти жуда яхши, шу сабабли формасини яхшилаб олди. Аслида у машғулотларда ҳамма қатори ишлаганди. Ҳозир ун
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Барселона"га қарши кечадиган класико ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. "Ҳамма "Барселона" ўйинида инқироз борлигини гапирмоқда. Аммо рақиб аллақачон Испания Кубоги финалига чиқиб бўлган ва Чемпионлар лигасида ҳам чорак финалга йўл олган. Примерода эса биздан 4 очкогина ортда бормоқда. Шундай экан, "Барселона"ни кучсиз дейиш мумкин эмас. Агарда бирор нарса ўзгарган бўлса ҳам, фақат "Барселона"дан дарҳақиқат илгаригидек қўрқмай қўйганларини айтиш мумкин холос", - дейди футболчи.
Показать ещё