» деган маънолардаги саволларни бериши табиий. Мисол учун, 48-ҳосиятда айтилади: «Кимки «Полпос» номли дев билан мулоқот қилмоқчи бўлса, етти кунгача ҳар куни 41 марта қуйидаги калимани ўқисин». Ана энди ўшани ўқиса, етти кундан кейин ҳалиги дев унга кўринар экан, ўқувчига мушук сифатида, каптар сифатида, кейин одам сифатида келар экан ва хоказо.
Бунақа ишларни ҳеч ким эшитмаган, воқеъликда ҳеч ким кўрмаган, тажрибада йўқ нарсалар. Энг муҳими, ҳалиги айтганимиздек, бу дуо ва унинг хосиятлари кимдан ривоят қилинган, ким айтган, улар Қуръонда келганми, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келганми, саҳобаларнинг гапларида келганми, мужтаҳид уламоларнинг хулосаларида борми, бу ҳақда на хабар, на масдар ва манбаъ бор.
Шу билан бирга, бу дуога ишонмаганларга хосиятлар якунида катта бир таҳдид, хавф, дўқ-пўписа ҳам бор. Айтиладики: «Кимки шак келтирса, яъни шу «Кимёи саодат» дуосига ишонмаса, кофир бўлади».
Аллоҳ ўзи сақласин, асли Қуръон ояти бўлмаган, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси бўлмаган, саҳобаларнинг гаплари бўлмаган, ким айтгани номаълум бир дуони инкор қилиш билан инсон кофир бўлиб қоладими? Бир инсоннинг кофир бўлиши, албатта, осон иш эмас.
Шунинг учун, бунақа нарсаларни ёзаётган, тайёрлаётган, китоб қилиб чиқараётган одамлар нимани ёзишяпти, нимани китоб қилишяпти, ким бу китобнинг чиқишига рухсат бераяпти, ким чоп қиляпти – буларни бир ўйлаб кўришлари керак. Аллоҳ таолонинг олдидаги масъулиятни ҳам унутмасликлари лозим.
Шу билан бирга, бу китоб бошидан охиригача уйдирма, дейиш ниятимиз ҳам йўқ. Мисол учун, унда «Муззаммил» сурасининг фазийлатлари айтилган. Бу тўғрида баъзи бир ҳадислар ҳам ворид бўлган. Шу боис, китобдаги ҳамма гапни ҳам биз инкор ыилса олмаймиз.
Шунингдек, «Баъзи бир турли хил дуолар ва уларнинг хислатлари» деган сарлавҳа остида келган маълумотлар ичида баъзи бир ҳақиқатлар ҳам бор. Лекин, китоб умуман олганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, асоссиз нарсаларга тўлиб-тошган.
«Шамъун» исмининг хосияти, касалликни дуолар орқали аниқлаш усули каби нарсалар исломий адабиётимизнинг ишончли манбаъларида, тафсирларимизда, ҳадисларимизда, мўътамад китобларимизда йўқ, албатта.
Яна шунга ўхшаган китоблардан бири «Тонгдан оқшомгача ўқилувчи дуолар» китобидир. У ҳам қайта чоп қилинган. Унда ҳам юқоридагига ўхшаш дуоларни айтиш, ёдлатиш кўрсатмалари берилган. Мисол учун, китобдаги дастлабки дуо – «уйқу олдидан ва тонгда туриб ўқиладиган дуолар»ни кўриб чиқайлик.
Энг аввало, дуо қилиш олдидан унинг одобларига риоя этишга эътибор қилинмаган, ҳаттоки, «бисмиллаҳ» ҳам айтилмаган. Боз устига дуолар нотўғри таржима қилинган. Жумладан, «Бисмикаллооҳумма аҳйаа ва амууту» дуосини «Эй Аллоҳим, Сенинг исмингни айтаман ва тириламан», деб таржима қилинган. Бу нотўғри. Унинг асли маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг билан тириламан ва ўламан», бўлади.
Кўриниб турибдики, дуо мутлақо нотўғри таржима қилинган. Энди, арабчани билмаган ўқувчи нима қилади? Ўзи қилаётган дуони ўз маъносидан бошқача тушуниб қолаверадими?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1