Мадридликлар учун биринчи бўлимдан муаммолар бошланди. Ўз имкониятларидан фойдалана олмаган Карло Анчелотти шогирдлари 44 дақиқада Матье киритган голдан сўнг танаффусга ёмон натижа билан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.Иккинчи бўлим бошларида мувозанат тикланди. Сўнгги вақтларда "Реал" тўпурарига айланиб бораётган ҳимоячи Серхио Рамос ҳисобни тенглаштирувчи голгамуаллифлик қилди. Аммо 65 дақиқада Парехо яна "Валенсия"ни олдинга олиб чиқди. Бу голга "Реал" футболчилари фақат 90 дақиқада жавоб қайтара олдилар. Мадридликлар жонига яна бир бор Роналду оро кирди.Ушбу дуранг натижадан сўнг "Реал" 83 очко билан учинчи ўринда қолиб кетмоқда."Атлетико"дан 88, "Барселона"да эса 85 очко бор. Аммо мадридликлар бир ўйин кам ўтказганлар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев