Унда элликдан зиёд давлат вакиллари ўзларининг миллий спорт турлари билан иштирок этди, деб хабар берадиЎзбекистон миллий ахборот агентлиги.
Форумда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси вакиллари ҳам қатнашди. Ассоциация 2015 йили ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси ўзбек миллий спорт турлари – кураш, белбоғли кураш ва белбоғли олишни ривожлантириш, мазкур спорт турлари асосида янги уч кураш спорт турини кенг тарғиб қилишдан иборат. Уч кураш мусобақалари уч давра (раунд) давом этади: кураш, белбоғли кураш ва белбоғли олиш.
Анжуманда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси вакиллари томонидан тайёрланган уч кураш бўйича полвонларнинг кўргазмали чиқишлари акс эттирилган видеофильм намойиш этилди.
https://www.youtube.com/watch?v=U_UbUPWiYz0
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев