Гумбурлаб қалтирар осмон оҳимдан.
Чак-чак томчилаган кўзимнинг ашки,
Хабар берса ажаб, менинг ҳолимдан...
Осмонлар бошимга қулайди билсанг,
Кўзимга тор бўлиб кетар, бу дунё.
Юрак ўз қинига сиғмас питирлаб,
Ҳаёт ҳам ўхшаб қолар, худди бир рўё.
Тунларнинг бағрида йиғлайди кунлар,
Эрта отмоқликка умид йўқ тонгдан.
Қоронғу зулматда қолар умидлар,
Жаҳаннам овози келади бонгдан...
Чечаклар очилмас кўнглим боғида,
Ғунчаси кўз ёрмай қуриб қовжираб.
Ҳазонлар тентирар кимсасиз боғда,
Ҳар бир нафасида исмингни сўраб...
Мен учун шу онда ҳаёт тўхтайди,
Бир зумда енгилгум ҳижронларинга.
Нафас ололмайман, юрак урмайди
Сен, мени йўқламай қўйган кунингда...
©Инобат Рузибоева
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Ёмғир сув ҳолида буғга айланиб,
Кўкдан сув ҳолида қайтиб тушяпти.
Ўзгармас қўшиқдек сокин куйланиб,
Дардимни шитирлаб айтиб тушяпти.
Кунлар, унлар энди ётдир қуёшга,
Хатарли бир жойда хаёллар сурмоқ.
Қизиғ-а, ғамларинг қуйилса бошга,
Зўр-а, дардларингнинг остида юрмоқ?!
© Хайрулла Ҳамидов