Озодлик манбаларига кўра¸ олинган тан жароҳатидан 33 яшар аёл оғир ҳолатда касалхонага ётқизилган, 34 ëшдаги ўйнаши эса воқеа жойида жон берган.
Озодликка маълум бўлишича¸ фожиа 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси содир бўлган.
Шовот туманидаги"Гулистон"қишлоқ фуқаролик йиғинининг исми сир қолишини сўраган фаолларидан бирининг айтишича, аканинг қотиллик қилишига синглисини ўз уйида ўйнаши билан ушлаб олгани сабаб бўлган:
- Аëлнинг эри Россияга ишлагани кетган. Менимча бир ярим йилдан буён келгани йўқ. Ўша кечаси акаси унинг уйига бориб, синглисининг ўйнаши билан тўшакда ушлаб олади. Кейин алам устида аввал болани пичоқлайди, кейин синглисига пичоқ уради. Ўйнаш ўша жойда ўлган, сингил эса уч кундан буён касалхонанинг реанимация бўлимида ётибди. Аҳволи жуда оғир, дейишяпти, деди маҳалла фаоли.
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими шундай воқеа бўлганини Озодликка тасдиқлади. Унинг айтишича, қотил ака ҳозир ҳибсга олинган ва Шовот тумани ички ишлар бўлими изоляторида сақланмоқда.
Одам ўлдиришда айбланаётган ака устидан очилган жиноят ишини Шовот тумани прокуратураси олиб бормоқда.
Сўнгги пайтларда Озодликка келаётган хабарлар орасида маиший характердаги жиноятлар кўп тилга олинмоқда.
Жумладан, апрель ойида Андижон вилоятидаги Булоқбоши туманининг Майариқ қишлоқ фуқаролик йиғинига қарашли маҳаллалардан бирида истиқомат қиладиган 20 яшар қиз туққан чақалоғини ўлдириб, зовурга ташлаганликда айбланмоқда.
Жумладан, 28 май куни Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Зирабулоқ қишлоғида 30 яшар эр икки фарзандининг 27 яшар онасини бўғиб ўлдирди ва ички ишлар бўлимига ўзи бориб¸ таслим бўлди.
Жорий йилнинг январь ойида Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қизалоқ 25 ёшли ўз туғишган акасидан фарзанд кўрган эди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев