1) Зикрда бардавом бўлиш
2) Муроқаба
3) Муршидга итоат қилиш.
Биринчи омил
ЗИКРДА БАРДАВОМ БЎЛИШ.
Нақшбандия тариқатидатариқатида зикр қалб билан ва маҳфий бўлади,
Ушбу тариқатда зикрнинг икки сурати бор.
1) «Аллоҳ» дея зикр қилиш, Бу Зикри Зот ёки Зикри жалолҳам дейилади.
2) «Ла Илаҳа Иллаллоҳ» дея зикр қилиш. Буни «Нафий ва исбот» ҳам дейилади («нафий» сўзи инкор маносини англатиб «ла илааҳа» деган жумланинг «илоҳ йўқ» деган қисмига ишора қилинмоқда. Жумланинг «Иллаллоҳ» яни «Аллоҳдан бошқа» деган қисми эса Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқлигини исбот қилмоқда)
Бу зикр бошни эгган ҳолда, нафасни тутиб туриб, етти маротабадан йигирма бир маротабагача «Ла Илаҳа Иллаллоҳ» ни қалб билан айтиш билан бошланади. Бу зикр бир вақтнинг ўзида ҳам зикри хафий (маҳфий), ҳам нафий ва исбот, ҳам ҳаққоний муроқабадир.
ЗИКРНИНГ ОДОБЛАРИ
• Зокир таҳоратли ҳолда, пок ва тинч жойда, қиблага юзланиб зикр қилади.
•Аллоҳ Таолонинг исми билан бошлаб, У Зотга шайтоннинг ва нафснинг васвасаларидан паноҳ тилаб дуо қилади,
•Аллоҳ Таолоҳга истиғфор айтади,
•Муршиди бўлса, уни эслаб, робита қилади,
•Сўнгра Аллоҳни қалби ила зикр қилади,
•Шу билан бирга, Аллоҳни зикрини қилиб, УУ Зотни эслаб юради
Давоми бор...
(ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲМАТУЛЛОҲНИНГ «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» асарларидан)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев