КИЗАЛОГИМ....
4-Кисм
🍒🍒🍒🍒🍒🍒.
Негадир кўнглим ғаш тортди.
Муаллима?!.. Нега қўғироқ
қилаётганийкин?!.. Ёки бирон корҳол
рўй бердимикан-а? Рима бирон иш
чиқариб қўймаган бўлсинда
ишқилиб... Шуларни ўйларканман,
ҳайронлик ва хавотир исканжасида
гўшакни қулоғимга тутдим.
- Эшитаман…
Муаллима, Риманинг тўртинчи
қаватдан йиқилиб тушганини
айтганда кўз олдим қоронғулашиб,
ўзимни ташлаб юбордим. Бечора
қизим Рима қўлида гул тутганча
муаллимасининг олдига чопқиллаб
кетаётганда зинадан йиқилиб,
думалаб кетипти. Ҳатто йиқилганда
ҳам муаллима опасига совға қилмоқчи
бўлган гули қўлида қолибди. Рима
қайтиб келмайдиган бўлиб, бизни
ташлаб кетди...
Кутилмаганда бошимизга тушган
мусибат зарбаси жуда қаттиқ бўлди. Бу
зарбага на мен, на эрим Рошид чидай
олдик... Бир кунда тим қора сочларим
устига паға-паға қор ёғди. Меҳрибон,
суюкли ва жондан азиз, ёлғизгина
қизалоғидан айрилганига чидаёлмай,
ногирон эрим Рошид ака қаттиқ
изтироб, кучли руҳий ларзага дучор
бўлди. Зарбанинг зўридан у кишининг
тили ҳам фалажланиб, ўша кундан
бери гапиролмайдиган бўлиб
қолдилар...
Мен эса ҳар куни Риманинг мактабига
бориб келардим. Ҳаёлимда уни худди
аввалгидек мактабга олиб бориб
қўяётгандек эдим гўё. Рима ҳар куни
суғорадиган гулларга сув қуйиб,
парваришлардим. У яхши кўрган ўртоқ
ва дугоналарини тез-тез уйга чақириб
турардим. Хуллас, қизалоққинам
қилишни яхши кўрадиган ҳамма
ишларни қилиб юрардим. Мана
шундай ишлар билан ўзимни ўзим
алдаб, овутиб юрардим гўё. Лекин
буларнинг бари бефойда. Уйнинг ҳар
бир бурчи қизимни эслатиб,
гавдалантириб турарди. Ҳар бир
бурчакдан унинг уйимизга жон
бағишлайдиган, қўнғироқдек
кулишлари эшитилиб турарди.
Риманинг вафотига гарчи бир-неча
йил ўтган бўлсада, мен учун бу
мусибат худди бугун содир бўлгандек
эди. Унинг орамизда йўқлигига ҳеч
кўника олмасдим.
Кунлардан-бир куни аниқроғи Жума
кунининг тонги эди, ходимамиз
ваҳима билан югуриб келди.
- Ҳоним, Риманинг хонасидан
қандайдир товуш чиқяпти... – деди у.
Субҳоналлоҳ... Наҳотки, Рима қайтиб
келган бўлса?!.. Йўқ, бу ақлга
сиғмайдиган иш. Бу ғирт савдойилик...
- Нима деётганингни биласанми, ўзи...
– дедим унга…- Рима ўлгандан бери,
унинг хонасига инсон зоти қадам
босмаган ахир...
Лекин, эрим Рошид ака Риманинг
хонасига бориб, нима бўлганини
текшириб кўришимни талаб қилди...
Калитни қизгинамнинг хонаси
эшигига тиқиб бураяпману, юрак
бағрим тасвирлаб бўлмас даражада
ҳаприқиб, аламларим ғалаён
кўтарарди... Эшикни очиб, қизимдан
ёдгорлик ва хотира бўлиб қолган шу
хонага қадам босиб кирдим. Лекин
ўзимни тута олмай, ўтириб олиб, роса
йиғладим... Қизимнинг каравотига
ўзимни отдим... Лекин каравот
тебраниб, ўзидан ғичирлаган товуш
чиқарарди...
Эсим қурсин... Рима ўлмасидан олдин,
менга неча марталаб каравоти
чайқалиб, ўзидан товуш
чиқараётганини айтган эди. Мен эса ё
ҳафсаласизликдан, ёки бошқа сабаблар
туфайли дурадгор чақиртириб, унинг
ётоғини тузаттириб бериш эсимдан
чиқиб кетган эди... Кейин қизимдан
жудо бўлгач, бу нарса ўз-ўзидан
хаёлим га келмаган... Чунки, бари-бир
бефойда... Каравотда ётадиган
қизимнинг ўзи бўлмагач,
тузаттиришдан не наф...
Тўхта, тўхта... Тинч турган каравотдан
бундай товуш чиқишига сабаб бўлган
нарса нима экан?.. Бу “Оят ал-Курсий”
билан зийнатланган тахта рамкали
лавҳа эди... У каравот тепасида деворга
осиғлиқ турарди. Рима уни ҳар куни
ўқийвериб, ёдлаб олганди... Ўша лавҳа
каравот устига тушиб кетган экан...
Уни жойига илиб қўяман деб кўтарган
эдим, қарасам, лавҳанинг орқа
тарафидаги рамкага бир варақ қоғоз
қистириб қўйилган эди...
Субҳоналлоҳ... Бу нима?!! Шоша пиша
қоғозни ўгириб қарасам, у бир хат
эди... Субҳоналлоҳ... Нима учун Рима
бу хатни Оятул-Курсий ортига яширган
экан...
Юракларим дукиллаб кетди… Чунки,
бу Риманинг Аллоҳга ёзган
мактубларидан бири экан... Унда мана
бу сўзлар ёзилган эди:
“Эй Аллоҳ... Эй Аллоҳ... Эй Аллоҳ... Агар
уйимиздан кимдир ўлиши керак бўлса,
мен ўлай. Менинг ўрнимга дадажоним
яшасинлар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев