Эмизикли она нимаики истеъмол қилса, у ёки бу миқдорда, албатта, гўдак ҳам озиқланади. Шу сабабли айни даврда она нафақат ўзи, балки фарзанди ҳақида ҳам ўйлаши лозим.
Кўпчиликнинг фикрича, эмизикли оналар ҳеч бўлмаса, илк уч ой парҳезда бўлишлари керак. Тўғри овқатланиш, таркибига консервант ва бўёқлар қўшилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Асосийси, бу егуликлар бола ошқозонида осон ҳазм бўлиши, гўдакда аллергия чақирмаслиги ва қорнини дам қилмаслиги даркор. Бунинг учун қайси маҳсулот қандай таркибга эга эканлиги ҳақида маълумотларга эга бўлсангиз, кифоя.
Ҳам фойдали, ҳам мазали
Озуқа моддаларини етарли даражада қабул қилиш учун жуда тўйиб овқатланиш шарт эмас. Асосийси, емагингиз сифатли бўлмоғи, болада аллергия чақирмаслиги, ичини бузмаслиги лозим. Билсангиз, ҳам фойдали, ҳам мазали маҳсулотлар талайгина. Қуйида эмизикли оналар истеъмол қилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва улар таркибидаги витаминлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этиладиган маҳсулотлар ва уларнинг таркиби
ВИТАМИН МАҲСУЛОТ
С ВИТАМИНИ қизил булғор қалампири, гулкарам.
В1 ВИТАМИНИ мол буйраги ва жигари, товуқ жигари, сули, гречиха ёрмалари
В2 Витамини мол буйраги ва жигари, товуқ жигари, бедана ва товуқ тухуми, творог, пишлоқ
РР Витамини мол буйраги ва жигари, товуқ жигари, сули, гречка ёрмалари, пишлоқ
Фолий кислотаси мол буйраги ва жигари, товуқ жигари, кўкатлар (петрушка, укроп, кинза).
Бета-каротин Сабзи, наъматак, кўкатлар (петрушка, укроп).
А Витамини мол буйраги ва жигари, товуқ жигари, товуқ ва бедана тухуми, сариёғ, балиқ икраси.
Агар бирор таомни жуда ҳам егингиз келаётган бўлса-ю, сизга мумкин бўлмаса, ундан озгина татиб кўринг. Онахонларимиз “Емасанг, сутингга салбий таъсир кўрсатади”, деб бежиз айтишмайди. Бир тишлам есангиз, болага ҳеч нима қилмайди.
Эмизикли оналар дастурхонига
Сув.Эмизикли аёл кўпроқ суюқлик ичиши керак. Ичимликлар орасида қайнатилган сувга етадигани йўқ. Ёш оналар кунига 2-3 литрсув ичишлари керак. Табиий минералларга бой сувлардан ҳам ичиш мумкин. Аммо газланган ва ширин сувлар умуман мумкин эмас. Улар туфайли боланинг қорни дам бўлади.
Сут маҳсулотлари.Она сути кўпайиши учун сигир сутидан кўпроқ ичиш керак, деган фикр мутлақо нотўғри. Сигир сутида кўп миқдорда бета-глобулин моддаси мавжуд бўлиб, у аллергия чақириш хусусиятига эга. Шунингдек, қаймоғи олинмаган сутнинг ҳазми оғир кечади ва у боланинг қорнини оғритади. Гўдак мияси ривожланиши учун зарур бўлган ёғ кислоталари эса сигир сутида жуда ҳам оз. Агар ичгингиз келса, чойга қўшиб истеъмол қилинг ёки ширгуруч ёхуд манний бўтқаси тайёрланг. Аммо шунда ҳам кунига 1 – 1,5 стакандан ортиқ сигир сутини ичиш мумкин эмас.
Бошқа қатор сут маҳсулотлари ҳам борки, улар эмизикли она учун жуда фойдали. Масалан, қатиқ, творог, пишлоқ. Уларни ҳар куни истеъмол қилинг. Сариёғни ҳам меъёрида ейиш мумкин. Уни бўтқаларга, макаронли овқатларга қўшинг ёки шунчаки нонга суртиб есангиз ҳам бўлаверади.
Гўшт маҳсулотлари. Эмизикли аёл истеъмол қиладиган гўшт маҳсулотлари ўта ёғли бўлмаслиги керак. Шу шартга риоя қилинса, исталган гўштни ейиш мумкин (яъни, қўй, мол, товуқ…) Фақат парранда гўштларини еганда, терисини ажратиб олиш керак. Сосиска, сарделька, колбаса ва бошқа дудланган гўшт маҳсулотлари эса умуман мумкин эмас. Консервалар ҳам. Албатта, гўштнинг қовурилганидан кўра димлангани, қайнатилган ёки буғда пиширилгани маъқулроқ. Гўштни пишираётганда аччиқ зираворлар ишлатманг.
Сабзавотлар.Оқ карам ва дуккаклилардан бошқа барча сабзавотлар мумкин. Бу маҳсулотлар боланинг қорнини дам қилади ва оғритади. Шунингдек, помидор сингари аллергия чақирувчи сабзавотлардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Билингки, аллергия чақирувчи мева ва сабзавотлар, одатда, қизил ёки оловранг бўлади. Баъзида ота-онаси ўтакетган аллергик бўла туриб, болада умуман озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо илк 3-4 ойда эҳтиёткор бўлган маъқул. Картошка, сабзи ва лавлаги (ранги қизил ва оловранг бўлса ҳам), қизил булғор қалампири, гулкарам, брокколи, оқ пиёзни бемалол еяверинг.
Мевалар. Ёрқин қизил ва оловранг меваларни еманг. Шунингдек, узум, цитрус ва барча экзотик мева (манго, киви, ананас, папайя, авокадо ва ҳоказо)лар ҳам мумкин эмас. Олма ва бананни бемалол истеъмол қилишингиз мумкин. Яна бир тавсия: ҳар қандай мевани ўша мева пишиб етиладиган мавсумда ейиш керак. Эртапишар меваларни умуман оғзингизга олманг.
Балки болангиз мева ва сабзавотларни яхши ҳазм қилар. Аммо эмизикли даврда ҳеч бир маҳсулотни меъёридан ортиқ еманг.
Нон маҳсулотлари.Кўп ейиш мумкин эмас. Жуда егингиз келса, кепакли ёки қора нон истеъмол қилинг. Қоқнон, қаттиқ тешик кулчалар ҳам яхши. Аммо янги, иссиққина ва оппоқ нонларни… бир муддат орзу қилмай туришингизга тўғри келади.
Ёрмалар.Гречиха, сули ёрмалари, гуруч, арпа донлари ва улардан қилинган маҳсулотларни бемалол еяверишингиз мумкин. Аммо манний бўтқасини кўп еманг.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 36
Ўсимлик ёғи. Унинг таркибида холестерин йўқ ва организм учун зарур моддаларга бой. Шу сабабли кунгабоқар, зиғир ва зайтун ёғларини бемалол истеъмол қилишингиз мумкин.
Ширинликлар. Албатта, бир қути шоколадни бир ўзингиз паққос туширган пайтларингизни унутасиз. Бироқ шимиладиган конфетлар, мармелад, печеньеларни еяверинг. Шакарни асал (агар болада унга аллергия бўлмаса)га алмаштиринг.
Қаҳва. Жуда хоҳласангиз, болани эмизиб бўлишингиз билан озгина ичиб кўринг. Шунда кейинги эмизишгача у организмингиздан чиқиб кетади. Кейинги эмизишдан сўнг боланинг аҳволини кузатинг. Агар уйқусизланса, инжиқланса, қаҳвани бошқа оғзингизга олманг. Бола 3-4 ойлик бўлгачгина қаҳва ичишингиз му...ЕщёТухум. Бир ҳафтада кўпи билан 3 та товуқ ва 7-8 та бедана тухумини ейиш мумкин. Уларни сариғи қаттиқ қотгунича пишириб, кейин истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда парранда тухумида учрайдиган салмонеллёз микробини юқтириб олиш мумкин.
Ўсимлик ёғи. Унинг таркибида холестерин йўқ ва организм учун зарур моддаларга бой. Шу сабабли кунгабоқар, зиғир ва зайтун ёғларини бемалол истеъмол қилишингиз мумкин.
Ширинликлар. Албатта, бир қути шоколадни бир ўзингиз паққос туширган пайтларингизни унутасиз. Бироқ шимиладиган конфетлар, мармелад, печеньеларни еяверинг. Шакарни асал (агар болада унга аллергия бўлмаса)га алмаштиринг.
Қаҳва. Жуда хоҳласангиз, болани эмизиб бўлишингиз билан озгина ичиб кўринг. Шунда кейинги эмизишгача у организмингиздан чиқиб кетади. Кейинги эмизишдан сўнг боланинг аҳволини кузатинг. Агар уйқусизланса, инжиқланса, қаҳвани бошқа оғзингизга олманг. Бола 3-4 ойлик бўлгачгина қаҳва ичишингиз мумкин.
Энг мақбул меньюлардан бири
Диетологлар эмизикли оналарга бир кунда олти маҳал оз-оздан овқатланишни тавсия этадилар. Тахминан мана бундай:
Биринчи нонушта: қатиқ ёки ёғсиз сметанага аралаштирилган творог, сутли чой, асал суртилган қоқнон.
Иккинчи нонушта: сабзавотли салат, олма, наъматак қайнатмаси.
Тушлик: суюқ овқат (шўрва, мастава…), сабзавотли салат, қуюқ овқат (қовурилган эмас, димлаб ёки духовкада пиширилган), компот.
Толмачой: сариёғли нон, сутли чой.
Кечки овқат: сабзавотли қуюқ овқат (масалан, картошка ёки бақлажондан котлет, ёғсиз гўштдан димлама), компот ёки кисел.
Уйқуга ётишдан аввал бир пиёла қатиқ билан печенье.
Олий тоифали шифокор-педиатр
Нигора Раҳимова тавсиялари асосида
hurmat blan ΞʘΞADMINΞʘΞ ∕∕∕∕∕∕∕∕→PULLIK XIZMAT←