—Ҳар бир абортнинг муқаррар асоратлари кейингиҳомиладорликка салбий таъсир кўрсатади, — дейди олий тоифали акушер-гинеколог Маҳмуда Имомқулова.
Аборт (бола олдириш) ўн икки ҳафталиккача бўлган ҳомила ривожланишини сунъий равишда тўхтатишдир. Бу аввало аёлнинг ҳоҳишига кўра (масалан, исталмаган ҳомиладорликда) ва тиббий кўрсатмаларга биноан малакали шифокор томонидан амалга оширилади.
Баъзан аёл хоҳиши ҳисобга олинмасдан, аборт амалга бажарилади. Яъни:омила ривожланмай қолса;
*.бўлажак онада экстрагенитал касалликлар (туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари, ревматизмнинг оғир тури, кучли токсикоз, фаол кечаётган қандли диабет сингари) кузатилганда;
*.омиладор аёл сўзак, заҳм, ОИТС, туберкулёз, ўткир вирусли инфекциялар билан оғриганда;
*.ирсий касалликларнинг ҳомилага ўтиш хавфи туғилганда...
Аёл қанчалик соғлом бўлса ҳам абортдан кейин унинг организмида қуйидаги асоратлар юзага келади:
*.бачадон бўйни жароҳатлари;
*.омила қисмларининг бачадоничида қолиб кетиши;
*.гормонал фаолиятнинг бузилиши;
*.эндометриоз пайдо бўлиши;
*.бачадон деворининг тешилиши;
*.жинсий аъзолар полиплари.
Айрим холларда эса аборт қилинаётганда ҳомила бачадондеворидан тўла кўчмайди. Натижада узоқ вақтгача қориннинг пастки қисми вақти-вақти билан оғрийди, жинсий аъзодан қон кетади.
ҲОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛАНИШ — ЗАРУР ЧОРА
Ҳар бир аёл унутмаслиги керакки, аборт асоратлари кейинги ҳомиладорлик учун жуда ҳатарлидир. Шунинг учун ҳам абортдан сўнг аёл маълум муддат (олти ойдан бир йилгача) шифокор назоратида даволаниб, соғлиғини тўла тиклаши керак. Бу давр ичида қон ва сийдик таҳлили ўтказилиши, эндокрин тизимдаги гормонлар фаолияти текширилиши ва қонда инфекциялар бор-йўқлиги аниқланиши шарт.
Аёл тўлиқ муолажа курсини ўтаб бўлганидан сўнг ҳомиладорлик ҳусусида шифокор билан маслаҳатлашгани маъқул. Чунки аёл соғлом бўлганидагина туғилажак бола ҳам соғ-омон дунёга келади.
Саломатлиги тўла тикланмаган аёл эса то тузалгунча ҳомиладорликдан сақланиш чораларини кўриши лозим.
КЕЙИНГИ КУНЛАР ҚОИДАСИ
Аборт қилингандан кейинги кунларда аёл муайян қоидаларга риоя этиши шарт. Яъни:
оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслиги;
*.шамоллашдан сақланиши;
*.қабзият (ич қотиш)га йўл қўймаслиги;
*.ҳар куни тана ҳароратини ўлчаб туриши;
*.иссиқ сувда ювинмаслиги;
*.устидан илиқ сув қуйиб чўмилиши;
*.оддий бадантарбия машқларини бажариб туриши керак.
Бундан ҳам муҳимроғи, абортдан кейинги ҳафталарда аёл жинсий алоқадан сақланмоғи лозим. Шу кунлар ичида қиндан озгина бўлса-да қон кетса ё қонли чиқинди ажралса, қорин пастида оғриқ турса, аёл шифокорга мурожаат этиши шарт. Мабодо аёл абортдан кейинги қоидаларга риоя этмай, бир неча ой ичида қайта ҳомиладор бўлиб қолса, унда қуйидаги асоратлар юзага келади:
*.ҳомиланинг тушиш хавфи;
*.бачадон инфекциялари хуружи;
*.туғуруққача бўлган даврда ҳомила йўлдошининг кўчиши;
*.ҳомиланинг ривожланишдан ортта қолиши;
*.абортдан кейин бачадон бўйнидаги жароҳатларнинг тўла тузалмагани боис қайта-қайта бола тушиши рўй беради.
Энг аввало, ҳар бир аёл абортдан сақланиши лозим. Бунинг учун исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олгани маъқул. Абортдан кейинаёл тезда ҳомиладор бўлиб қолса, доимий равишда шифокор назоратида туриши керак. Негаки бу даврда соғломболани дунёга келтириш аёл зиммасидаги энг муҳим вазифасаналади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 91