— Биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Лекин ҳомилам 5 ойлик бўлганида ривожланишдан тўхтаганини айтишди. Сабабини аниқлаш учун таҳлиллар қилишди, лекин натижалар ижобий чиқди. Сунъий туғруқ амалга оширилгач, икки ой ўтиб, кутилмаганда қон кета бошлади, кўнглим айниб, тинмай қайт қилдим. Гормонал мувозанатнинг бузилиши деб ташхис қўйишди. Баъзи шифокорлар «сунъий туғруқдан кейин гормонал воситалар қабул қилишинг керак эди» деса, баъзилари «йўқ, бу шартмас», дейишди. Аслида қандай? Энди қачон ҳомиладор бўлишим мумкин? Кейинги ҳомиладорлигим асоратларсиз кечиши учун нималар қилай?
Камола, Тошкент шаҳри
Муштарийимизнинг саволларига тиббиёт фанлари номзоди, олийтоифали шифокор, акушер-гинеколог Муяссар НАЗИРОВА жавоб беради.
Хавфли ҳафталар
Ҳомиланинг ривожланишдан тўхташи ҳомиладорликнинг исталган муддатида юз бериши мумкин, аммо тез-тез биринчи уч ойликда, яъни 14-ҳафтагача бўлган муддатда учрайди. Лекин ҳомиладорликнинг сўнгги муддатларида ҳам бундай ҳолатлар кузатилади.
Ҳомила ривожланишдан нега тухтайди?
Бунинг сабаблари қуйидагиларга боғлиқ:
Ҳайз циклининг мунтазам эмаслигида ифодаланадиган гипоталамо-гипофизар тизим фаолиятидаги бузилишлар;
жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар;
ҳомиланинг генетик аппаратидаги бузилишлар (ирсий ёкихромосомали оғир хасталиклар, қариндошлар орасидаги никоҳ;
ҳомила ва она ўртасидаги резус-низо;
абортлар;
онадаги оғир экстрегениталь (яъни гинекологик бўлмаган) касалликлар (қандли диабет, буйраклар, юрак-қон томир тизимидаги хасталиклар);
асабийлашиш;
ТОРЧ-инфекциялар;
камқонлик;
эндокрин тизим фаолиятидаги ўзгаришлар;
тана вазнининг юқори ёки кам бўлиши;
бачадоннинг ҳомила кўтаришга тайёр эмаслиги (эрта турмушга чиққан қизларда);
35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик.
Сабаб аниқ бўлмаса-чи?
Фароғат АЛИМХОДЖАЕВА, биология фанлари доктори, олий тоифали шифокор, генетик: — Ҳомила ривожланмай қолганидан сўнг бунинг сабаби ўрганилади. Баъзан бу ҳолатни нима юзага келтиргани номаълум бўлиши мумкин. Чункиаёлда ҳеч қандай касалликлар аниқланмайди. 70 фоизҳолларда ривожланмай қолган ҳомиладорликка генетик бузилишлар сабаб бўлади. Генетик ўзгаришлар одатда ота-онадан ёки уларнинг генлари яхши бирикмаганидан юзага келади. Ривожланмай қолган ҳомиладорлик икки марта такрорланганда албатта генетик таҳлилни амалга ошириш керак. Хромосомаларида нуқсонлар кузатилаган ҳомила кейинчалик ногирон ёки ирсий касалликлар билан туғилиш эҳтимоли бўлади. Бунда ўзига хостабиий танлов юз бериб, табиат «касал» бола дунёга келишига йўл қўймайди ва ҳомила ривожланишдан тўхтайди. Одатда ҳомиланинг ривожланмай қолишининг сабаби аниқланса ва вақтида даволанса, бу ҳолат қайта такрорланмасликэҳтимоли ошади.
Ҳушёр бўлинг!
Агар ҳомиладорликда:
кўкрак безлари катталашишдан тўхтаса;
қонли ажралмалар кела бошласа;
ҳомила қимирлаши кузатилмаса;
«прогестерон» гормони ишлаб чиқарилмаганидан кейин аёл доимги кўнгил айниши ва уйқусирашни сезмаса, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур.Аниқ ташхис ҳомиладор аёл вагиналкўрик ҳамда ультратовуш текширувидан ўтказилганидан кейин қўйилади.
Энди нима бўлади?
Баъзан организм ривожланишдан тўхтаган ҳомилани чиқариб ташлайди, яъни бола тушиши содир бўлади. Бу қанчалик мантиққа тўғри келмасин, лекин аёл учун бу ижобий якун ҳисобланади. Ҳомила бачадонда қолганида эса тиббий ёрдамга зарурат туғилади. Шифокор бачадон қисқаришини келтириб чиқарувчи махсус препаратларни тайинлайди ва ҳомиланинг сунъий туғилишини таъминлайди. Бунда тиббий ёрдам қанчаликтез кўрсатилса, шунчалик яхши. Агар ҳалок бўлган ҳомила бачадонда 6-7 ҳафта қолиб кетса, бу томир ичида диссеминирланган қон қуюлиши ривожланади. Яъни қон ўзининг қуюлиш хусусиятини йўқотиб, қон кетиш хавфини оширади.
Ҳозирги кунда шифокорлар бачадон қисқаришини юзага келтирувчи дори-дармонлар қабул қилиш билан ҳомиланисунъий туғдириб олишни энг самарали усуллардан деб ҳисоблашади. Баъзан тезда чора кўриш талабэтиладиган вазиятларда бачадоннижарроҳлик йўли билантозалаш мумкин. Нобудбўлган ҳомиланинг тўқималари гистологик ва цитогенетик текширувга юборилади.
Хавотир
Жарроҳлик амалиёти асоратсиз ўтиши учун муолажа давомида ёкиундан сўнг УТТда аёлнинг бачадони кўздан кечирилади. Бу амалиётлардан сўнг аёлга ётоқ тартибига амал қилиш ҳамда витаминлар, антибиотиклар ва гормонал дорилар билан даволаниш буюрилади. 2 ҳафтадансўнг қайта УТТ ўтказилиб, бачадоннинг қисқариш жараёни кузатилади.
Қон кетиши нимадан?
Жарроҳлик амалиётидан сўнг қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, беҳоллик ва қон кетиши каби асоратларнинг кузатилиши мумкин.
Қон кетишига сабаб:
Жарроҳлик амалиёти даврида асептика қоидаларига амал қилмаслик,
Узоқ муддат давом этган амалиёт натижасида бачадон яллиғланса,
Амалиёт чала бажарилганда ( йўлдош ёки эндометрий парчаси бачадон бўшлиғида қолиб кетса),
тиббий муолажалардансўнг инфекция тушса,
гормонал фон бузилса,
бемор аёл кам ҳаракат бўлганида қонли ажралмалар бачадон ичида йиғилиб қолса.
Салбий асоратларнинг юзага келиши биргина шифокорга боғлиқ эмас. Беморнинг умумий соғлиғининг ҳолати ва у гинеколог тавсияларига амал қилиши ҳам аҳамиятли. Шунингдек,ҳомиладорликнинг катта муддатида ҳомиланинг нобуд бўлиши аёлнинг жинсий аъзоларида яллиғланиш ва касалликларга мойилликни оширади. Вакуум-аспирация муолажаси бачадон ичини ҳомила ёки йўлдош қолдиқларидан тозалашга ёрдам беради.
«Гормон ичишим шартми?»
Ҳомиладорлик давридааёлнинг организмида гормонал фон ўзгаради.Айниқса ҳомила катталашгани сари туғруқ ва кўкрак биланэмизиш учун замин яратилади. Бу жараёнларнинг барчаси гормонлар билан боғлиқ бўлгани учун ҳомила ривожланмай қолганида аёл организми кучли стрессни ўтказади. Эндокрин тизим нормалҳолатга қайтиши учун сунъий гормонларни қабул қилиш тавсия этилади.
Гинеколог кўригидан мунтазам ўтилса, умумий даволаш чоралари кўрилса, яллиғланиш кузатилмайди. Яллиғланиш бачадон найларининг ёпишиб қолиши ёки ўтказиш даражасининг камайишига сабаб бўлади. Аёлнинг ҳолатига кўра шифокор ҳомиладорликдан сақловчи гормонал таблеткалар буюриши мумкин. Улар ҳомиладорликдан сақлаш билан бирга, гормонал ўзгаришларгаҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Энди қачон ҳомиладор бўлиш мумкин?
Ярим йил давомида ҳомиладорликдан сақланиш шарт! Контрацепция воситасиёки усулини гинеколог-шифокор тавсиясига кўра танлаган маъқул.
Кейинги ҳомиладорликасоратларсиз кечиши учун…
Ривожланишдан тўхтаган ҳомиладорликдан кейин тиббий кўрикдан ўтиш, шифокор тавсия этган тиббий ҳамда генетик таҳлилларни амалга ошириш зарур. Қисқа қилиб айтганда, бунингсабабини аниқлаш керак. Амалиётда ривожланишдан тўхтаган ҳомиладорликдан кейин ижобий якунланган ҳомиладорликлар кўплаб учраган. Бу кўп жиҳатдан аёлнинг ўзига боғлиқ.
Ҳаётнинг синовлари олдида бош эгманг! Бу дунёда нима юз бермасин, барчаси яхшиликка. Инсондан инсон яралиши МЎЪЖИЗА! Умид ва ишонч билан тақдирнинг сиз учун атаган улкан туҳфасини кутишдан чарчаманг!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12