ҳомиладор аёл ҳатто қаҳратон қишда «Гилосегим келяпти» деса ҳамҳайрон қоларли жойи йўқ. Чунки бу давр аёлларга турлича таъсир этиб, улар руҳиятида ўзига хос ўзгаришларни юзага келтиради. Яъни ҳомиладорлик кимнидир паришонхотир, таъсирчан қилиб қўйса,яна кимдир қувноқ, шўх-шаддодга айланади. Келинг, бўлажак оналар руҳиятидаги ўзгаришларни яхшироқ тушуниш учун ҳомиладорларда кўп учрайдиган ҳолатларни кўриб чиқамиз. Эътибор Беринг-чи, сиз қайси бирига мансубсиз?
Аълочи
Умр йўлдош танлаш борасида идеалликка асосланган, ҳомиладорликка ҳам барча текширувлардан ўтиб, жиддий тайёргарлик кўрган, ҳар ойги текширувларга ўз вақтида боришни канда қилмайдиган бу бўлажак она аввалдан аълочи ва етакчиликниёқтирувчи феъл-атворга эга. Бундай аёлларни шифокорлар ҳам яхши кўришади. Чунки улар шифокорларнинг барча кўрсатмаларини бекаму кўст бажаради-да!
Муаммо нимада? Доим биринчи бўлиш ва ҳар бир ишда ажралиб туриш истаги устунлик қилгани боис ҳатто ҳомиладорликда ҳам бу сифатни йўқотишни истамайсиз. Сизнинг энг катта қўрқувингиз: «Идел аёл кўринишинисақлаб қолиш».
Ўзингизни бироз бўш қўйинг. Ахир ҳаёт сиз ўйлагандек идеал эмас.Идеалликка даъво қилишдан воз кечмасангиз, шунчаки атрофингиздаги муаммоларни пайқамайсиз ва кутилмаганда қўрққанингиз қаршингизга чиқади. Оналик бахти насиб этганидан баҳраманд бўлинг. Яхшиси, қандайяхши сифатларингиз борлигини исботлашга уринмай, ҳомиладорлик онларидан ҳузурланинг. Атрофингиздагилар яхши жиҳатларингизни жудаяхши билишади.
Маликаи-дилором
Совуқ кунда янги пишган қулупнайга дилингиз кетдими, эҳтимол тарвуз ейишнихоҳларсиз? Бўлиши мумкин. Ахир ҳомиладорлик навбатдаги инжиқликларингизни бажартириш учун ажойиб баҳона-ку! Шундайми? Сиз ҳақингизда шуни аниқ айтиш мумкинки, доим диққат марказида бўлишни уддалагансиз,ҳатто ҳомиладорликда ҳам. Қойил!
Муаммо нимада?«Ҳомиладорлик ташқи кўринишимни ўзгартириб, эътиборданчетда қоламан». Асосийхавотирингиз айнан мана шундай. Аммо билингки, сизни чин дилдан севган ва ардоқлаган инсонлар учун ҳамиша суюклисиз!
Болаликдан ўзингизга маликалардек муносабатда бўлишларига одатланган. Бироқ эндионалик масъулиятини ҳис этган ҳолда Маликаликдан Қироличаликка ўтинг. Ва шуни унутмангки, қироличалар мулоҳазали ва узоқни кўра олувчи бўлишади.Хотиржамликка эришиб, туғилажак фарзандингизнинг саломатлигини ўйланг.
Беташвиш
Сиз учун турмуш қуриш, келинлик, рафиқалик ҳаётий воқеалар занжиридаги одатий ҳолатлар эди. Аммо улар орасида фарзандли бўлишдек ҳодисани чин маънода тасаввур қилмагандингиз. Тобингиз қочиб, шифокорга учраганингизда она бўлишингиз билан қутлашди-ю, «Энди нима қиламан?» деган хавотир ичида қолдингиз.
Муаммо нимада?Ҳомиладорликнинг тўққиз ойи худди бир умрга чўзиладию шифокор кўригидан ўтиш учун ҳар ой бориш шарт эмасдек гўё. Кутилмаганда болатуғилиши билан ҳаётингиз аввалгидек бўлмаслиги, молиявий муммолар юзага келишэҳтимоли ташвишга солади. Аммо нохуш ўйларга чалғимангда, ҳаммаси яхши бўлишига астойдил ишонинг.
Асосийси, асабларингизни тинчлантиринг. Ҳомиладорлик ҳаётингизни фақат яхши тарафга ўзгартиради. Ишонинг! Мана кўрасиз, фарзандингиз дунёга келгач, ҳаётингиз янада яхшиланади. Ахир унда бутун умр севиб ардоқлайдиган кичик одамча ёнингизда бўлади-да!
Спорт маликаси
Айтайлик, тўйдан олдин бўш вақтингиз спорт залларида ўтган. Яхшиямки янги хонадонингиздагилар спортга бўлган меҳрингизни тўғри тушуниб, жисмоний машқлар билан шуғулланишингизга қаршилик қилишмади. Бироқ ҳомиладорлигингизни эшитгач, севимли машғулотингизни бир муддат четга суришга тўғри келди. Ақлан қорин тортилиши вақти-соати билан ўз ҳолига қайтишини билсангиз-да, спортчиларга хос руҳият билан танангиздаги бу ўзгаришлар диққатингизни жамлашга тўсқинлик қилаяпти.
Муаммо нимада?Ҳомиладорлик спортчиларга хос кўринишингизга путур етказиши ва танангиз асл ҳолига келиши учун қанча вақт кераклигини хисоблаб оворасиз. Ишонинг, юрагингиз остида ураётган митти юракча қоматингиз бироз бузилишига арзийди.
Спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар буни яхши билишади. Жисмоний машқлар ёрдамида танамизни назорат қилишимиз мумкин. Ҳомиладорликда эса буназорат қўлдан кетгандек туюлади. Бироқ жисмоний машқларни соғинсангиз, ҳомиладорларга мўлжалланганларини бажаришингиз мумкин.Қолаверса, эрталабки ва кечки сайрлар ҳомила саломатлиги учун ҳам фойдали. Асосийси, қоматингиздаги ўзгаришлардан ташвишланманг.
Ўйин-кулгини ёқтирувчи
«Маликанинг битта қизи бор, Ситора ҳам ўғилли бўлди. Омина етти ойлик ҳомиладор. Дугоналаримнинг ҳаммаси фарзандли бўлаётганда мен ортда қоламанми? Зудлик билан ҳомиладор бўлишим керак!» Сизнинг феъл-атворингиз мана шундай. Яъни ҳомиладорликни ҳам бошқа дугоналарингиздан ажралиб қолмаслик учун режалаштиргансиз. Бироқ туғилажак фарзандингизни бежирим кийимчалар билан ясантиришни ўйлаяпсиз-у, қорнингизтобора катталашиб бораётгани, ҳомиладорлик аслида жиддий масъулият талаб қилишини хали тушунмадингиз чоғи.
Муаммо нимада? Дугоналаримдан қолмай деб, фарзанд кўришни истадингиз-у, энди эса «Бола билан йиғинларига боролмайманми? Наҳотуйда ўтириб қолган «она»га айлансам?» деган хавотир тинчлик бермаяпти. Чунки сиз дўсту дугоналарингиз, қолаверса, турмуш ўртоғингиз билан турлийиғинлар, катта давраларда бўлишни ёқтирасиз-да!
Бу ҳолатингизда ўйин-кулгига бўлган иштиёқингизни ҳомиладор аёллар учунмўлжалланган дастур ёрдамида бемалол қондиришингиз мумкин. Бу дастурни эса ўзингиз тузиб чиқиб, ҳафта кунлари бўйича тақсимланг. Масалан, душанбада бўлажак оналар учун мўлжалланган дўконларни айланинг. Кейинги кунлари янги туғилган чақалоқлар учун кийим-кечаклар сотиладиган дўконларга боришингиз мумкин. Буишга яқин дугоналарингизни ҳам жалб этсангиз, асло зерикмайсиз. Унутманг, ўзингиз истасангиз, ҳар кунингиз шоду хуррамликда ўтади.
Доим хавотирда
Анча вақт ҳомиладор бўлолмай, ниҳоят бунга эришдингиз! Аммо табиатингиздаги куйинчаклигингиз ҳомиладорликда ҳар нарсадан ҳадиксирашга айланди.Энди ҳатто қорнингиздаги боланинг тез-тез қимирлаши ҳам сизни ташвишга солмоқда. Кўча-кўйга чиқишда ҳам атрофингизга синчиклаб разм солиб, сўнг ҳаракатланасиз.
Муаммо нимада? Бу фарзандни узоқ кутганингиз сабабли ҳам унга бирор нима бўлишидан қўрқасиз. Хаёлингиздаги хавотирларингиз гўёки ўнгга айланадигандек туюлади. Фикрингизча, узоқ кутилган бахт учун албатта бирор тўлов бўлиши керак. Аммо бу фикрингиз нотўғри!
Тасаввурингиздаги нохуш ўйларга чек қўйинг. Истасангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, тинчлантирувчи препаратлардан қабул қилишингиз мумкин. Асосийси, «Ҳеч нима хавф солаётгани йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади» дея такрорлаб, ўзингизни ишонтиринг.Йўқса, хаёлингиздаги қўрқув сизни маҳв этиши мумкин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2