dilidagi gaplar.. Кунларни
бирида бир Олтиариқлик
профил егасидан смс
келди ман унга
этиборсиз жавоб
қайтардим аввалига кам
кам ёзар едим,
қандайдир у манга яқин
танишга ўхшаб туюлар
еди, у мани қанчалик
билиши ва танишига
қизиқдим, шу тариқа
кунлар ўта бошлади бир
икки ойлар чамаси смс
ёзар едик бир
биримизга, Октябрь
ойини охирларида биз
телефон орқали
сухбатлаша бошладик
яқиндан танишдик у
мани қариндошим экану
биз хеч кўришмаган
еканмиз. Шу тариқа
Ноябрь ойини
ўрталарида иш юзасидан
бир яқин дугонаси билан
Фарғонага келганини ва
қайтиш махали ўзи
ёқтирган кафедан
ширинлик олишини
айтди ва биз
кўришмоқчи бўлдик, ман
уни олдига борар
еканман уни кимлиги
тўғрироғи қандайлигига
қизиқар эдим, биз
узоқдан кўришдик, ман
уни кўрдиму ўзимни
йўқота бошладим у
худди ФАРИШТА мисол
бир қиз эди жуда
чиройли бўлмаса хам
қандайдир юзидан нур
ёғилар, табассуми
ширингина, нигохи ўтли
бир қиз эди, ха ман уни
севиб қолгандим. У
ўзбекона иболи хаёли
бир пари мисоли
олдимдан ўтар экан ман
уни кузатар у эса гох гох
ортга қарар жилмаяр
эди, ўзи замонавий
кийинган бўлсада
бошидаги рўмоли ўзига
ярашиб турарди. Ман
уни кузатар чоғимда илк
бор юзма юз гаплашдим
уни ”Ассаломуалекум
акажон яхшимисиз”
деган гаплари халихануз
қулоғим остида
жаранглайди. Биз хаёт
йўлида давом этар
эканмиз бир биримизга
қаттиқ боғланиб қолдик,
кун бўйи гаплашар ва
яна тонг отгунча бир
биримизга тўймас эдик
биз мухаббат аталмиш
шароб тасирида сармаст
эдик. Ман уни
ФАРИШТАМ деб
чақирадиган у эса мани
мехрибоним деб атарди.
Биз яна кўришдик ва бир
биримизга тўйиб тўйиб
қарардик, у “манн сизни
бугун ЦУМ олдида
кўрдим бир қиз билан
ким эди у ” деб такрор
такрор айтарди ман унга
жавобан “у мани
ФАРИШТАМ” дер эдим
ФАРИШТАМ деган
сўзимни эшитиш учун
такрор ва такрор сўрар
сўнг кулиб қўяр эди. Биз
жисман ёнма ён
бўлмасакда қалбан бирга
яшардик, ман уни
Бомдод намозига
уйғотар у эса мани
ишдан чиқишимни кутар
эди, бир лағза хам
унитмасдик бир
биримизни.Кунлар ўтди
Декабрь ойини
охирларида мани
ФАРИШТАМ Водилга
дугонасини тўйига
боришини айтди ва биз
бирга боришга қарор
қилгандик, у манг бир
совға олганини бахонада
уни манга беришини
айганди ўшанда, ман
олдиндан тайёрлаган
рўмолчам четига
“Sog`indim” деб ёзиб
қўгандим қаранки у хам
манга рўмолча совға
қилди уни четида
безаклар билан иккита
харф тикилган эди “H.D”
бу бизни исмларимизни
бош харфлари эди биз
жуда бахтиёр эдик. Ман
уни тўйхона
рўпарасидаги бир чинор
остида кечгача кутиб
турдим кун совуқ
бўлишига қарамай унга
бўлган севгим,
мухаббатим куч берар
эди, биз бирга қайтдик.
Кўп ўтмай очиқ кўнгилли
ФАРИШТАМ дугонасида
қолдирган омонатини
олиш учун биз яна
Водилга бордик хаммаёқ
оппоқ қор, совуқ бўлсада
бир биримизга суянар
совуққотган
қўлларимизни иситар
эдик. Шу куни биринчи
марта уни қўлидан
ушлаб юрганимни, қор
ўйнаганимизу совуқ
жойда ўтириб
сухбатлашганимиз хеч
унутмиман. ФАРИШТАМ
тез тез Фарғонага келар
биз уни Фарғоналик
акасини ўғлини Парвоз
боғчасига олиб борар ва
олиб келар эди шу
бохона биз бирга
бахтиёр эдик. Ман
холажонимни
совчиликка боришга
таёрланишларини айтган
едим ФАРИШТАМга
сюрприз қилмоқчидим.
Янги 2013 йил хам кириб
келди ФАРИШТАМ
шамоллаб қолганд
касалхонада даволанар
экан ман ўзимни қўярга
жой тополмасдим,
дардига шерик едим,
дардини қанчалик
ўзимга олишни у доимо
соғ юришини истардим
буни ўзи хам
биларди...ФАРИШТАМ
мандан узоқлаша
бошлади негаки уни
отаси яқин дўстига
“қизимни сизни ўғлизга
бераман” деган экан, 3
кун биз гаплашмадик,
орада холажоним
ФАРИШТАМни уйига
совчиликка борибдилар
аввал қўни қўшнидан
суриштирсалар
ФАРИШТАМ
унаштирилган экан ха
ўша 3 кун ичида,
холажоним ўша кундан
бошлаб “унаштирилган
қизникига совчи қилиб
жўнатасанми”деб мани
ёмон кўриб қолдилар.
ФАРИШТАМ ўз бахти
учун курашмаганидан
авсусдаман, нега деган
савол қийнайди, ахир
бир қадамгина ташласа
бўлардику. Ман учун
азобли кунлар ўшанда
бошланган еди, уни
қайтариш учун роса
уриндим лекин у
тушинишни хам
истамади натижада
хаммани олдида ман
жуда жуда ёмон ном
билан аталадиган
бўлдим, акаси, опалари,
дугоналари хамма
хаммаси олдида, манга
жуда оғир ботгани “ман
учун ўлгансиз” дегани
эди, ха худо хохласа ўша
ниятига хам етар мана
озми кўпми умрим
қолгандир қўлимдаги
ФАРИШТАМдан эсталик
рўмолча фақат
кўзёшларни кўрди. Мана
бугун 14 апрель
шифохона ойнасидан
кўчага боқар эканман
кўчадаги одамлар
орасидан қидираман,
хали ханузгача
унитолганим йўқ уни. Ха
роса 7 кундан кейин уни
тўйи нима хам қилардим
фақат бахт тлай оламан
ғойибона...(Tema Hayotiy
voqealarga Asoslanib
yozilgan..Iltimos fikr
bildirayotgan Payti
extiyotiroq
bo'lsangizlar..Ze'ro
o'zgalar ko'nglini og'ritib
qo'yishdan saqlangan
bo'lardik...
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1