Бир хонада тўрт шам ёниб турарди. Давру замон ўтиб одамлар ўзгариб хонадаги биринчи шам-Иймон деб номланган шам ўчибди. Иймон шами ўчган хонада мен ҳам узоқ ёна олмайман деб яна бир шам-Яхшилик деб номланган шам ҳам ўчибди. Хонани ярми қоп қоронғу бўлиб қолибди. Иймон ва Яхшилик шами ўчган хонани ёритишга мени ҳам кучим етмайди деб учинчи шам- Меҳр- муҳаббат шами ҳам бир оз пирпираб туриб ўчиб қолибди. Ушбу ярим хонага бир киши кириб, эҳ нақадар қоронғу хона, на иймон бор, на яхшилик ва на муҳаббат, деб ортига қайтаётса тўртинчи шам “Тўҳтанг”, дебди. - Сен қандай шамсан, нега ҳалиям ўчмадинг, деб сўрабди кирган киши. - Мен ўчсам, бу хона қоп қоронғу бўлиб қолади. Лекин ман ёниб тураркан, қолган уч шам ҳам қайта ёниши мумкин, чунки ман тўртинчи ва энг сўнгги ўчиши мумкин бўлган шам- Умид шамидир, дебди. Илоҳим қалбимиздаги 4 шам ҳеч қачон ўчмасин, Иймон, Яхшилик, Муҳаббат ва Умид доим қалбимизни ёритиб турсин!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5