Постда янги келган аскар турибди. Бир пайт ўша томондан автомат тариллаши эшитилади. Ҳамма шошиб борса, униси хурсанд: – Ўртоқ старшина! Бизникига соқолли террорчи келаётганди, қўлида портлаткичли халтасиям бор! Мен уни узоқданоқ тинчитдим! – Эҳ, Жиринов, сенга ўхшаган калтафаҳмлар сабабли, мана уч йилдирки, Янги йилни Қорбобосиз кутиб оляпмиз!
* * *
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими илон изи юриш қилиб келаётган автомобилни тўхтатди: – Сиз жуда нотекис келяпсиз, бунинг устига тезликни ҳам оширдингиз... – Шошяпман-да, ўртоқларим билан Янги йилни кутиб олгандик, анча ўтириб қолибмиз. Хотиним хавотирланаётгандир, тезроқ боришим керак... – Нима?! Қанақа Янги йил? Ахир февраль бошланиб бўлган-ку! – Айтдим-ку, анча ўтириб қолибмиз, деб
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев