ЁМОН КЎРГАН
ОДАМЛАР!
Алёр
бўлинг, Худо ёр бўлинг,
Лек
мен томон босманг қадамлар!
Сиз
ҳам мендай бахтиёр бўлинг,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Майли
яшнанг, майли гул очинг,
Шафқат
қилсин сизга аламлар!
Қочинг,
лекин йўлимдан қочинг,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Ҳафа
бўлманг, мен хуш, тандаман,
Ҳафа
бўлманг, писадмас хамлар!
Хурсанд
бўлинг, мен ҳам бандаман,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Кўнглим
сиздан бир-бир ечилсин,
Олдиндадир
мен кутган таъмлар!
Сизни
фақат Худо кечирсин,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Ҳаётмасми манашу базм,
Ҳаётмасми
ахир шу дамлар!
Нега
сизга қилайин таъзим,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Сизга
эмас қилган дуойим,
Сизга
эмас мен чеккан ғамлар!
Мени
яхши кўрар Худойим,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
Алёр
бўлинг, Худо ёр бўлинг,
Лек
мен томон босманг қадамлар!
Бор
эканман, сиз ҳам бор бўлинг,
Мени
ёмон кўрган одамлар!
МЕНИ ЁМОН КЎРГАН ОДАМЛАР!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев