Предыдущая публикация
Қалбим бунча қийнайсан мени
Фирокларда синайсан мени
Ўткинчи бир хис туйғуларга
Етаклайсан, ундайсан мени
Орзуларим қилиб саргардон
Умидларга бермадинг ўрин
Кимлар мени севди беомон
Сен туфайли бермадим сирим
Қалбим яна қанча алдайсан
Ўксинаман тунлар йиғлаб хун
Яна қанча бағрим тиғлайсан
Хурсинаман унсиз ва бе ун
Эсласам гар ўтган кунларни
Юрагимда титрок босади
Огритибман мунгли дилларни
Азоблари бағрим эзади
Қалбим бир он тинч қўйгин мени
Юракларни этмагин пора
Дуо қилай бир Умр сени
Сохибингни унутсанг зора
Исмоилжон
21.04.2013
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
рахмат, дустим, бу асли хар бир инсонлар учун!!!
ажойибу ғаройиб!!!!