Минг доллар ишлаш учун хафта мобайнида хам ухламаслигимиз мумкин.Дунёни шундай севамиз...Ажаб!Нима учун ўша доллардан азизроқ қимматлироқ болган жаннатни бу қадар севмаймиз?Жаннат ишқида бир тун уйқимизни харом қилиб ибодат қилмаймиз?Ахир доллар топиш захмати оғирроқ,жаннатга йетишмоқ осонроқку?Баьзан одам бойлик учун энг яқин дўстидан хам кечади,туғишган биродарларидан узоқлашади,кимнидир ғийбат балчиғига булайди,кимгадир тухмат қилади ва хатто кимнидир олдиради.Жаннатга етмоқ учун булардан йироқ бўлса кифоя,бошқа одамларга емас,ўз нафсига зулм қилса кифоя.Жаннатга кирмоқ учун дўстидан юз ўгирмайди,оқибатда то сўнгги нафасига қадар яхшилар,мехр оқибатлилар қучоғида болади.Туғишган биродарларидан узоқлашмайди,оқибатда ўзидан кейин қоладиган фарзандлари тақдиридан кўнгли тўқ болади.Бировни ғийбат қилмайди,бошқага тухмат тоши отмайди.Бировни ўлдирмайди,оқибатда ўз авлодини хун тўлаш азобидан қутқаради.Одам боласи айб иш қилиб қойса қамалиб қолишдан қорқади.Чунки қамоқда хам маьнавий хам жисмоний азоб бор.Одам шу азоблардан қутулиб кетиш йўлларини излайди.Ажаб!Қамоқдан неча минг марта дахшатлироқ ва азоблироқ бўлган дўзахдан нечун қорқмайди?Нечун дўзахга тушмаслик чораларини изламайди....
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев