”, “Нима учун ғаввос акулалар яшайдиган денгизга шўнғиётганда темир қафаснинг ичига кириб олиб, кейин шўнғийди?” ёки “Нима учун танасида оғриқ сезган одам дарров шифокорнинг олдига боради?”, деб савол берса нима деб жавоб қайтарган бўлар эдингиз? Табиийки сиз “Улар ўз ҳаётларини сақлаш, турли фалокатлардан сақланиш ҳамда хавфсизлик чораси сифатида шундай қилишади”, дейсиз ёки шунга яқинроқ маънодаги жавобни айтасиз. Бироқ, булардан ҳам каттароқ ва муҳимроқ хавфсизлик чораси бор. Бу – истиғфордир. Чунки, истиғфор, нафақат инсоннинг бу дунёдаги ҳаётини, балки охират диёридаги ҳаётини ҳам сақлайдиган, унинг хафсизлигининг
кафолатидир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: ﺎَﻣَﻭ ْﻢِﻬﻴِﻓ َﺖْﻧَﺃَﻭ ْﻢُﻬَﺑِّﺬَﻌُﻴِﻟ ُﻪﻠﻟﺍ َﻥﺎَﻛ ﺎَﻣَﻭ َﻥﻭُﺮِﻔْﻐَﺘْﺴَﻳ ْﻢُﻫَﻭ ْﻢُﻬَﺑِّﺬَﻌُﻣ ُﻪﻠﻟﺍ َﻥﺎَﻛ “Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас”. (Анфол сураси, 33-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оятнинг тафсири борасида қуйидагиларни айтадилар: “Мусулмонларни орасида иккита омонлик кафолати бор: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва истиғфор. Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. Истиғфор эса, мусулмонлар хавфсизлигининг кафолати сифатида қиёматгача боқийдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев