Имом Бухорий ва Муслим ривоятларидан? - Қуёши ботиб, ажалим камайган, лекин амалим кўпаймаган кунчалик мени пушаймон этган нарса йўқдир? Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу? Бизда эшитиш одоби йўқ. Баъзиларда демаяпман, балки бизда, ҳаммамизда. Агар биримиз суҳбатда жим турган бўлсак, эшитиш учун эмас, гапириш навбатини кутиб сукут қилаётган бўламиз холос?
Сиз шундай яшангки, агар кўринмасангиз соғинишсин ва вафот этсангиз йиғлашсин.
Али ибн Асмаъ роҳимаҳуллоҳ
Имом Шаъбий роҳимаҳуллоҳдан, ўзи ботилда бўла туриб, ғолиб бўлган тоифа ҳақида сўралганда: "Бунинг сабаби, гарчи улар ҳақни билмасаларда, жамлана олишган. Сизлар эса бўлиниб кетдингиз. Аллоҳ таоло бўлинганни ҳеч қачон жамоат устидан ғолиб қилмайди!" дея жавоб қилдилар. Устозимиз Мубашшир Ахмад сайтлари асосида тайёрланди ?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
Кўринишидан оддий воқеа. Лекин асри саодатда такрор-такрор гувоҳи бўлганимиз ҳолат, замонимизда жудаям кам учрайдиган бўлиб қолди. Қани эслайлик, кимга ўзимиздаги нарсани беғараз бервордик?. Кимга қўлимиздан келган ёрдамни аямадик? Ҳатто шу кунларда бир оғиз ширин сўзимизни, ёки озгина табассумимизни ҳам қизғонадиган бўлиб қолдик. Айниқса мусулмонларга.
Мен замондан нолимоқчимасман. Бошқалардан ҳам. Шунчаки, сийратдаги ҳолат ўзимда ҳам қаҳат бўлганидан, ўзимни ёзғирган фикрларни сизларга ёздим.. Муббашир Ахмад ...
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кузатардилар. Билганлари, Мадина атрофидаги бир уйга кириб узоқ вақт қолиб кетишлари бўлди. Кунлар ўтар, халифа шу жажжигина уйни зиёрат қилишни қўймасдилар. Сир нимада эканини билиш учун Умар, Абу Бакр чиққанларидан кейин уйга киришга қарор қилдилар. Кирсалар, ҳаракатланишга мадори йўқ ногирон ва кўр бир кампир ўтирибди. Ундан: "Бу одам олдингизда ҳар кун нима қилади?" деб сўрадилар. Кампир: "Аллоҳга қасамки, мен уни танимайман. Лекин ҳар кун келиб уйни тозалайди, супуради ва менга таом тайёрлайди, сўнг қайтиб кетади" дея жавоб қилди. Умар буни эшитиб тиззалаб қолдилар ва кўзлари жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
ЎЗИНГИЗДАН КЕЙИНГИ ХАЛИФАЛАРНИ ЧАРЧАТДИНГИЗ, ЭЙ АБУ БАКР!!
---
Нафақат халифаларни, балки ҳаммамизни чарчатдингиз эй Абу Бакр! Сизнинг нотаниш кампирга кўргузган бу яхшилигингизнинг лоақал бир қисмини, лоақал...ЕщёҲаммани чарчатдингиз..
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кузатардилар. Билганлари, Мадина атрофидаги бир уйга кириб узоқ вақт қолиб кетишлари бўлди. Кунлар ўтар, халифа шу жажжигина уйни зиёрат қилишни қўймасдилар. Сир нимада эканини билиш учун Умар, Абу Бакр чиққанларидан кейин уйга киришга қарор қилдилар. Кирсалар, ҳаракатланишга мадори йўқ ногирон ва кўр бир кампир ўтирибди. Ундан: "Бу одам олдингизда ҳар кун нима қилади?" деб сўрадилар. Кампир: "Аллоҳга қасамки, мен уни танимайман. Лекин ҳар кун келиб уйни тозалайди, супуради ва менга таом тайёрлайди, сўнг қайтиб кетади" дея жавоб қилди. Умар буни эшитиб тиззалаб қолдилар ва кўзлари жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
ЎЗИНГИЗДАН КЕЙИНГИ ХАЛИФАЛАРНИ ЧАРЧАТДИНГИЗ, ЭЙ АБУ БАКР!!
---
Нафақат халифаларни, балки ҳаммамизни чарчатдингиз эй Абу Бакр! Сизнинг нотаниш кампирга кўргузган бу яхшилигингизнинг лоақал бир қисмини, лоақал ота-онамизга ёки бирор яқинимизга қила олдикми?! Ҳа чарчатдингиз.. жуда чартадингиз, уялтирдингиз, шарманда қилдингиз!!
Жамолиддин Фарфур
Устозсиз илм ўрганмоқ,
Тўғри йўлдан тойилмоқ, деганидир.
arabic.uz
Аммо бошқаларнинг дардини ҳис қилаётган бўлсангиз, унда инсон экансиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий