Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.
Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган Билолдир.
Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол" деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.
Муҳаббат бу - тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.
Муҳаббат бу - Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган давоми каментда...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Сенга қанчалар жароҳатлар етказишди.. йўқ-йўқ, жароҳат десам Сенга зулм қилган бўламан. Балки, ўлдириб, устингга чиқиб тепкилашди, тепкилашяпти.
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Золим подшоҳингдан қанчалар зулмлар кўрдинг. Кейин мусулмон фарзандларинг бир-бири билан қирпичоқ бўлиб, вужудингни тилка-пора қилишди. Мана энди эса душманларинг бири қўйиб, бошқаси Сени саваяпти, бомбалаяпти. Гўё улар ўлигингни навбат билан тепкилаётган қароқчиларга ўхшашади.
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Қанчалар маъмур эдинг. Уламоларинг умматнинг гўзал юзи, миллатнинг олди эди. Кўчаларинг, уйларинг, илм кошоналаринг гўё иймон нури ва маърифат чароғи ила одамлар қалбини ёритарди.
Обидларга тўла масжидларинг қани энди?! Минбарларнинг кўрки олимларинг қани энди? Уммат суянчи бўлган валийларинг қани энди?!
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Фарзандларинг энди мажруҳ бағрингга сиғмаяпти.. Ўрниларини диндош калхату қузғунлар, бедин қароқчию ўғрилар талашяпти. Сендан ажраган ул бечоралар дунёда сарсон. Жигарпоралари...ЕщёЭҳ Шомим, Шомим мани..
Сенга қанчалар жароҳатлар етказишди.. йўқ-йўқ, жароҳат десам Сенга зулм қилган бўламан. Балки, ўлдириб, устингга чиқиб тепкилашди, тепкилашяпти.
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Золим подшоҳингдан қанчалар зулмлар кўрдинг. Кейин мусулмон фарзандларинг бир-бири билан қирпичоқ бўлиб, вужудингни тилка-пора қилишди. Мана энди эса душманларинг бири қўйиб, бошқаси Сени саваяпти, бомбалаяпти. Гўё улар ўлигингни навбат билан тепкилаётган қароқчиларга ўхшашади.
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Қанчалар маъмур эдинг. Уламоларинг умматнинг гўзал юзи, миллатнинг олди эди. Кўчаларинг, уйларинг, илм кошоналаринг гўё иймон нури ва маърифат чароғи ила одамлар қалбини ёритарди.
Обидларга тўла масжидларинг қани энди?! Минбарларнинг кўрки олимларинг қани энди? Уммат суянчи бўлган валийларинг қани энди?!
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Фарзандларинг энди мажруҳ бағрингга сиғмаяпти.. Ўрниларини диндош калхату қузғунлар, бедин қароқчию ўғрилар талашяпти. Сендан ажраган ул бечоралар дунёда сарсон. Жигарпораларинг бир парча нонга муҳтож, совуқдан дир-дир қалтираган. Гўдакларнинг кўзларида ёш, оналар қалби фарёдга тўла. Қариялар унсиз йиғлаган, эркаклар ночорлик ва аламдан муштини урган.
Ҳар кун қалбда оғриқ билан ушбу манзараларни кузатаман.
Эҳ Шомим, Шомим мани..
Сенинг ҳаққингда мен ожизман, нотавонман. Фақат кўзда ёш, дилда фарёд билан Одилу Жабборга дуо қиламан.
Эй Аллоҳ, Шомимга Ўзинг нусрат бер! Аҳлига раҳм айла! Бир-бирини қирпичоқ қилаётган мусулмонга ақл ва фаросат бер! Қузғундай устига ёпирилган душманларига Ўзинг кифоя қил! Бошқа ислом диёрларини, хусусан мамлакатимизни Ўзинг бундай бало ва офатлардан асра!!