Посбон деган мўъминга рақиб, Олиб кетар кишанлар тақиб, Зиндонларда ўлдирар чақиб, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Хилофатни аста йўқотдик, Химоясин ўтмишга отдик, Сўнг иззатни яҳудга сотдик, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Бошимизга балолар сўраб, Кетмоқдамиз қай томон қараб, Бузуқликда пешводур араб, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Ким динидан чиқди чиройлик, Муртад бўлиб, бўлди саройлик, Нокасларга кўринди бойлик, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Ислом кетди кўпайди фаҳшлар, Масжидларга чизилди нақшлар, Намозхони зиндонда қақшар, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Мусулмоннинг ўзгарди ранги, Бошқача дин тузилди янги, Мўъминларга қаралди жанги, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Чекиндилар ортига шерлар, Тағин буни мудофаа дерлар, Аёлларга тенглашди эрлар, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Тоатлари тўлди риёдан, Умид борми энди зиёдан, Қиз – жувони кечди хаёдан, Росулуллоҳ келсангиз эди, Бу ҳолатни кўрсангиз эди. Камаймоқда мўъминнинг сони, Диндан азиз кўринди жони, Яҳудларга туташди қони, Росулуллоҳ келсангиз эди, Холимизни кўрсангиз эди..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев