Сокин, осойишта, мўъжаз бир
қишлоқ.
Тарқалиб қоларди шивир-
шивирлар,
Мусофир йўловчи келганда бироқ.
Дерди, бир-бирига одамлар мубҳам:
– Қишлоқда юрибди бегона одам.
У қайдан келмишдир? Балки, эҳтимол
Уйидан бош олиб кетган қаландар.
Ўғридир, каззобдир, молингга
завол,
Ё жонни олгувчи ажалдан баттар.
Ишқилиб, бўлмасин ёвуз, шум
қадам:
– Қишлоқда юрибди бегона одам.
Бир вақтлар келарди айғоқчи
меҳмон,
Ҳамманинг бисотин рўйхат қиларди.
Қанчалаб шўрликни айлаб қатағон,
Қайга жўнатишни ўзи биларди.
Ёш-қари боқарди атрофга пурғам:
– Қишлокда юрибди бегона одам.
Элу юрт қолганди қўрқиб, безиллаб,
Йўлда кўтарилган чангдан ҳадик
бор.
Яшарди юраги мудом сизиллаб,
Ўлиб ўлмаганди, тириклайин хор.
Очма эшигингни, Хизр келса ҳам:
– Қишлоқда юрибди бегона одам.
Сен мендан хавотир олма,
қишлоғим,
Мен ҳам ўзинг каби озурда жонман.
Тикандан тилиниб кетган ҳар ёғим,
Туғилган гўшамсан, сенга
меҳмонман.
Демагин шу лаҳза, демагин шу дам:
– Қишлоқда юрибди бегона одам.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев