Шу муносабат билан партия демократик қадриятларни инсонлар онгига сингдириш ва мустаҳкамлашни муҳим вазифалардан бири деб ҳисоблайди. Шу нуқтаи назардан партия демократияга нафақат назария ёки сиёсий жараён сифатида, балки халқнинг менталитет, анъаналар, маданий хусусиятлар, руҳият билан уйғунлаштирувчи турмуш тарзи сифатида ҳам қарайди. Демократияни эълон қилиш ёки юқоридан туриб буюриш мумкин, лекин бу билан демократия амалга ошиб қолмайди. Демократия ҳар бир инсоннинг ижтимоий бойлигига айланиши керак. Демократия – бир марталик ҳаракат эмас. Халқнинг маданиятидан жой эгалламаган демократия унинг турмуш тарзининг узвий қисмига ҳам айланмайди. Ушбу мақсадга эришиш узоқ давом этувчи ривожланиш жараёнлари билан боғлиқ. Мазкур жараёнда партия учун мамлакатимизда жадал ўсиб бораётган мулкдорлар синфининг ҳам, Ўзбекистон зиёлиларининг ҳам, миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлида ватанпарварлик руҳида фикр юритувчи кенг халқ оммасининг ҳам саъй-ҳаракатлари зарур. Миллий давлат доирасида миллатлараро тотувлик ва турли ижтимоий қатламлар ичида бирдамлик сиёсий барқарорликнинг асоси бўлиб хизмат қилади, усиз мамлакатни, унинг сиёсий ва иқтисодий тизимини демократик модернизация қилиб бўлмайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев