Иккисин бирдай, Айлагин хурмат. Ковоғинг солиб, килмагин миннат. Улар мехмондир, Мехмон ғаниймат. Сени дунёга келтирган шулар, Ювиб ардоқлаб ўстирган шулар. Ўзлари емай- едирган шулар, Хурмат бажо қилгин ғанимат улар. Онангдир бахтинг, Отангдир давлат. Бахтинг бўлса сендан, қочади ғурбат. Давлатинг бор жойда, бўлмайди кулфат. Иккисин тенг тут, Улар ғанимат. Ўтирса тўрда тўкишиб савлат, Йўқлаб келишар туғишган авлод. Онасиз уйда аҳиллик барбод, Отасиз рўзғор чекади фарёд. Улар бор ҳонадон файзли обод, Шу боис қадрла улар ғанимат. Бўлмасин десанг бошга маломат, Чекмайин десанг афсус- надомат. Йўқолсин десанг турмушдан иллат, Кўп яшай десанг соғу саломат. Ота онангга кўрсат каромат, Сабаби улар ҳар он ғанимат. Тугамасин хеч сендаги ҳиммат, Елиб югуриб қилавер хизмат. Ота дуоси туганмас давлат, Она дуоси белингга қувват. Қадрла уларни борида фақат, Ҳис эт чунки улар ғанимат. Она дуоси олтиндан қиммат, Ота дуоси энг олий сифат. Улар жам бўлиб бахш этса қудрат, Ўсиб улғайгайсан дуо ижобат. Ота ғаниматдур, Она ғанимат. Олиб қол дуосин УЛАР ҒАНИЙМАТ !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13