«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга
буюрдик, (аммо) агар улар сен ўзинг
билмаган нарсаларни (яъни сохта
«худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун
зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8).
«Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг
билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга
зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма!
Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда
яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15). Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳақлари ҳар
қанча улуғ бўлишига қарамасдан гуноҳ
ишларда уларга итоат қилмасликка
буюрилган экан, энди аёл киши агар эри уни
Аллоҳга ширк келтиришга ёки Аллоҳга
маъсият бўладиган ҳар қандай ишга буюрса унга итоат қилмасликка албатта лойиқроқ.
Зотан, Холиқнинг ҳаққи махлуқнинг
ҳаққидан муқаддам туради, Аллоҳ
субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш махлуққа
итоат қилишдан – у ким бўлишидан қатъий
назар – муқаддам қўйилади. Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга
маъсият бўлган ишда итоат қилинмайди,
итоат фақат маъруф
ишлардадир» (Муттафақун алайҳ). Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «Холиқнинг
маъсиятида махлуққа итоат йўқдир» (Шайх
Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3696) ...! !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев