ёлғизладикми -
Меҳрсиз боғлардан гул
изладикми?
Ҳижрондан, соғинчдан
хуш
сўзладикми,
Ҳавойи хавасдан
илдизладикми -
Олий муҳаббатдан
олисладикми?!
Бизни сўроқлаган
қувончлар
қайда,
Абадий висолга
ишончлар
қайда,
Аразлар, соғинчлар ва
ранжлар қайда?
Бошқа манзилларни ё
кўзладикми? -
Олий муҳаббатдан
олисладикми?!
Мени армон ўртар,
сизни ғам
ўртар,
Балки бошқалардан
бизни кам
ўртар,
Айрилиқ азоби
шундоғам
ўртар...
Айтинг, ё бошқача дард
изладикми? -
Олий муҳаббатдан
олисладикми?
Менинг кўнглим боғда,
сизники тоғда,
Жоним қийналади адди
сўроғда,
Чин севги синалар,
дейсиз,
фироғда,
Ёлғон оташларда биз
музладикми -
Олий муҳаббатдан
олисладикми?
Тупроқ қучмоғимиз
даркормиди ё,
Кўкда учмоғимиз
бекормиди ё,
Бирга бўлмоғимиз
инкормиди ё?
Айтинг, қалбингизда
бахтдан
ҳадикми?
Олий муҳаббатдан
олисладикми?
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев