(ярми ҳазил)
Навоий уйланмай тўғри қилганлар,
Хотинга кетар куч шеърга сарфланган.
Қоғоз-қалам билан ёлғиз қолганда
Ғалвалар кам бўлган, хотир жамланган.
Биз эса уйланиб шоир бўлганмиз
Шундан ижодимиз савияси паст.
Оила ташвиши, бола-чақадан
Айрила олмайин юрамиз карахт.
Илҳом парилари безиб кетишар
Кута-кутавериб тоқатлари тоқ.
Охир-оқибати келиб чиқади
Шоир ва парилар ичида нифоқ.
Кейин ижод этмоқ қаёқда дейсиз
Қалам узилади айни тобида.
Баҳс-мунозара авжига чиқар
Можаро қўзғалур турмуш бобида.
Хотин - олий ҳакам турар ўртада
Ҳукм ўқилади қатъий, охорли:
"Ё илҳом париси турсин бу уйда
Ёки мен турайин кетсин у нари".
Бола-чақа ширин, иссиқ уй ширин,
Илоҳом парисига айтилар узр.
Аммо ўша кундан бошлаб шоирнинг
Кўнглидан кетади ғалаён, ғурур.
Қолгани қисматдан шикоят қилиш
Дунё ва замондан нолиб ўтишдир.
Манзилни майхона ичида қуриб
Беиз ва бенишон сўниб кетишдир.
Бироқ бир имкон бор уйланганда ҳам
Буни билмаганлар хўп билиб олсин.
Кимки шоирликка талабгор бўлса
Энг аввал хотини фаришта бўлсин!
Муаллифи....???
https://www.youtube.com/watch?v=Kwgzcj7-WLY
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев