Хурмонинг асл ватани Хитой
ҳисобланади. Кейинчалик
хурмо Японияга ҳам
келтирилиб, олимлар
томонидан
маҳаллийлаштирилган.
ХХ аср бошларидан хурмо
Ўзбекистоннинг иссиқ
минтақаси бўлган Сурхондарё
вилоятида ўстириб
келинмоқда. Бироқ, кейинги
чорак асрдан буён хурмо
Фарғона водийсида,
Самарқанд, Тошкент
вилоятларида, ҳатто Тошкент
шаҳрида ҳам етиштириляпти.
Унинг «Шоколад», «Томопан»,
«Президент» каби навлари
бор.
Мевасининг бир донаси
500-550 граммгача тош
босади. Таркибида 25 фоизгача
қанд, пектин моддалар, ёғ, С,
В1, В2, РР дармондорилар,
каротин, минерал тузлар бор.
Етилиб пишган меваларида
ошловчи моддалар мавжуд.
Халқ табобатида пишган
хурмодан олиниб
қуйилтирилган шарбат
хафақонликда, кам
қувватликда, қон қусишда
истеъмол қилинади. Бўқоқ
хасталигига ҳам даводир.
Ундан қиём, повидло,
компотлар тайёрлаб, камқон
болалар ва катталарга берилса
кони фойдадир.
Илмий тиббиётда хурмодан
меъда-ичак касалликлари,
фурункулёзли жароқатларни
даволашда фойдаланилади.
Хурмони қандли диабет, қон
босими бўлган беморлар
истеъмол қилмаганликлари
маъқул.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев