кўзга айлантириш
мумкинми?
Кўз — одам танасидаги энг таъсирли
ва
жозибали аъзолардан бири. Кўнгил ойнаси
бўлмиш кўзлар қадим замонлардан
бери
лирик асарларда тараннум этилган.
Аммо кўз
ҳақида биз нима биламиз? Очиқ фазода
йиғлаб бўладими? Ғилайликни ким
чиройли,
деб ҳисоблаган? Нима учун мовий
кўзли оқ
мушук чақирсангиз, жавоб бермайди?
Саволларнинг жавобини билиш
барчага бирдек
қизиқ. Қуйида ундан ҳам қизиқ
маълумотлар
олиш мумкин. 1. Жигар ранг кўзлар жигар ранг
пигмент
остидаги мовий кўзлардир. Лазер
жараёни
воситасида ҳатто жигар ранг
кўзларни тоабад мовийга айлантириш мумкин.
2. Ҳар 12 эркакдан бири —
дальтоник.
3. Кўзларингиз туғилганингизда
қандай бўлса,
шундайлигича қолади, қулоқ ва бурнингиз эса
ўсишдан тўхтамайди.
4. Одамнинг кўзи фақат учта спектр
қисмини
— қизил, кўк ва яшилни қабул қила
олади. Қолган ранглар шу рангларнинг
уйғунлашувидир.
5. Одам кўзининг мугуз пардаси
акуланинг
мугуз пардасига жуда ўхшайди,
шунинг учун акуланинг мугуз пардасидан кўз
операцияларида фойдаланишади.
6. Ҳаётимиз давомида ўртача 24
миллионга
яқин турли тасвирларни кўрамиз.
7. Кўзлар ҳар соатда мияга жуда катта
миқдорда ахборот узатади. Бу
каналнинг
ўтказувчанлик қобилиятини йирик
шаҳарларнинг интернет-
провайдерлари каналлариникига тенглаштириш
мумкин.
8. Кўз фокуси бир сонияда 50 та
нарсага
тўғирланади.
9. Майялар ғилайликни жозибали, деб
ҳисоблаб болалари ғилай бўлишига
ҳаракат
қилишган.
10. Кўз ҳаракати тести воситасида
шизофренияни 98,3 фоиз аниқлик билан
билиш мумкин.
11. Одамлар ва итлар —
бошқаларнинг
кўзларидан ишора қидирадиган
мавжудотлар, итлар буни фақат одамлар билан
мулоқот
қилгандагина амалга оширишади.
12. Аёлларнинг тахминан 2 фоизида
кам
учрайдиган генетик мутация сабабли уларда
кўз пардасининг қўшимча
ҳужайралари бор. Бу
уларга 100 миллион хил рангни
кўришга имкон
беради. 13. Космонавтлар гравитация
сабабли
космосда йиғлай олмайди. Ёшлар
кичкина
шарчаларга айланиб, кўзни чимчилай
бошлайди. 14. Асалариларнинг кўзларида
туклар бор.
Улар шамол йўналишини ва парвоз
тезлигини
аниқлашга ёрдам беради.
15. Мовий кўзли оқ мушукларнинг 65-85
фоизга яқини — кар. Шунинг учун
уларни
чақирганда парво ҳам қилишмайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев