Имом Тобароний, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилдилар:
«Ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида эътикоф ўтирган эди. Унинг олдига бир одам келиб салом берди ва ўтирди. Бас, Ибн Аббос унга:
- Эй Фалончи, сени ғамгин, маҳзун кўрмоқдаман?- деди.
- Ҳа, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси! Фалончининг менда ҳаққи бор. Ушбу қабр соҳиби ҳаққи, мен уни адо этишга қодир эмасман.
- Унга сенинг ҳақингда гапирайми?-деди Ибн Аббос.
- Агар малол келмаса,- деди у.
Ибн Аббос туриб, кавушини кийди ва масжиддан чиқди. Шунда ҳалиги одам унга:
- Сен ўзинг нимада эканингни (нима иш билан машғул эканингни) унутиб қўйдинг шекилли?- деди.
- Йўқ. Аммо мен ушбу қабр соҳиби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ўз биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса ва ҳожатини раво қилса, унинг учун бу ўн йил эътикоф ўтиргандан яхшироқдир. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир кун эътикоф ўтирса, Аллоҳ у билан дўзахнинг орасини уч хандақ узоқ қилур. Ҳар хандақнинг узунлиги мағрибу машриқнинг орасидан ҳам узундир», деганларини эшитганман- деб туриб йиғлаб юборди ибни Аббос разияллоҳу анҳу»
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев