Бундай қилиш саратон касалига дучор бўлган кишининг табобатга оид китобларни ўқиб, ўзини даволашга уринишига ўхшайди. Табибларнинг ўзлари ҳам хасталанганларида бошқа табибларга мурожаат қиладилар. Чунки кишининг ўз хасталигига ўзи ташхис қўйиши мумкин эмас. Ҳеч бир ҳакам ўзига оид масалада ҳукм бера олмайди. Бинобарин, у бошқа ҳакамнинг ҳукмига муҳтож бўлади.
Кибр, ғурур ва мақтаниш каби туйғулар инсонинг қалбига жуволдиз каби санчилади. Инсон ўзини бошқалардан устунман деб кибрланади. Лекин Ҳақ йўлга тушиб олган киши бутун фазилат ва устунликларнинг фақат Аллоҳга оид эканлигини англаб етади. Ўзидаги барча сифатларнинг Аллоҳ тарафидан омонат қилиб берилганини тушунади.
Зайд ибн Ҳориса (р.а) Пайғамбар (с.а.в) суҳбатларида илоҳий ишқдан ҳушсиз ҳолда ўтирар эдилар. Пайғамбар (с.а.в):
– Имонинг ҳақиқати нимадан иборат?, – деб сўраган-ларида, Ҳориса:
– Дунёдан кўнгил узганимдан кейин кунларимни сувсиз, тунларимни уйқусиз ўтказа бошладим. Раббимнинг Аршини ошкор кўраётганга ўхшайман. Кўз ўнгимда бирбирларини зиёрат қилиб юрган жаннат аҳли ва қилган ишларидан пушаймон бўлаётган жаҳаннам аҳли турибди, – деган эдилар.
Ҳазрати Мавлоно Зайд ибн Ҳорисанинг бу ҳолини байтларида шундай таърифлайдилар:
Ҳориса (р.а) Расулуллоҳга:
– Сизга кўзимга кўринган нарсаларни айтиб берайми, – деди ва гапга тушди:
– Охиратда шаккоклар киядиган кийимларни халққа кўрсатай. У ерда пайғамбарлар учун чалинадиган куйларни куйлай. Тўлиб тошиб турган Кавсар ҳовузини5 кўрсатай, сувини халқнинг юзига сепсинлар. Чанқаган кишиларнинг бу ҳовуз атрофида чопишларини кўрсатай. Уларнинг елкалари бирбирларига тегиб турибди – бақирчақирлари қулоғимга келмоқда. Жаннатдагилар севинчларидан кўз ўнгимда қучоқлашиб, бирбирлари билан қўл ушлашиб юришибдилар. Жаҳаннамдагиларнинг оҳвойи қулоғимни тешиб юборгудек бўлмоқда. Булар менга кўринган баъзи нарсалардир. Яна гапиришим мумкин эди, лекин Ра-сулуллоҳнинг ғазабларидан қўрқаман.
Шунда Пайғамбар (с.а.в) Ҳорисанинг ёқасидан ушлаб:
– Ўзингга кел, – дедилар.
Баъзан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ўзлари ҳам шу қадар маънавий завқ ва файзга тўлар эдиларки, бундай ҳолга узоқ вақт чидашнинг иложи бўлмасди. Хусусан, ваҳий нозил бўлаётган пайтларда фавқулодда изтироб чекар, вужудлари майда тер доналари билан тошиб кетарди. Баъзан бундай ҳол чидаб бўлмас даражага етганда:
– Эй Оиша, руҳоният олами мени тамомила масту мустағрақ этди. Ёнимга келиб бир оз ўтир, – деб моддий оламдан наж Исми аъзам от излар эдилар.
Аксинча, дунёвий ҳислар устунлик қила бошлаганда эса:
– Эй Билол! Қани бир азон айт чи, – деб инсоний ҳаёт учун зарур бўлган мувозанатни сақлашга ҳаракат қилар эдилар.
Расулуллоҳ суҳбатига энг кўп муяссар бўлган саҳоба ҳазрати Абу Бакр (р.а) эди. У киши Пайғамбар (с.а.в) билан жуда кўп яккамаякка суҳбат қилар эдилар. Бу ҳақда ҳазрати Умар (р.а) шундай дейдилар:
– Расулуллоҳ ҳузурига кирдим. Ҳазрати Абу Бакр (р.а) билан тавҳид илми ҳақида суҳбат қилишарди. Мен уларнинг ёнларига ўтирдим. Худди араб тилини билмайдиган каби уларнинг суҳбатларидан ҳеч бир нарсани тушунмадим. Ҳазрати Абу Бакрдан: “Мен ҳеч нарса тушунмадим. Сиз Пайғамбар (с.а.в) билан доимо шундай суҳбатлашасизми?”, – деб сўрадим. У киши: “Ҳа, баъзан Расулуллоҳ билан ёлғиз қолганда шундай суҳбатлашамиз”, дедилар.
Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Биз пайғамбарлар жамоаси инсонлар савиясига тушиб, уларнинг ақллари қамрайдиган шаклда сўзлашга мажбурмиз”, – деган эдилар.
Бошқа бир ҳадисда: “Инсонлар билан ўз ақлингизга кўра эмас, уларнинг ақли қамрайдиган даражада гаплашинг”, – дейилади.
Дунёнинг дор улғурур, яъни ёлғончи бир олам эканлигига доир ҳадислар билан бирга, унинг соҳир (сеҳрловчи) ва ғаддор (раҳмсиз) эканлигига доир ҳадислар ҳам мавжуд. Дунёнинг ўткинчи бир олам, бир соя эканлигини, энг оддий ҳақиқатнинг ўлим эканлигини ҳаммамиз билсакда, энг яқин кишиларимизнинг ўлганларига ўзимиз гувоҳ бўлсакда, бу вафосиз дунёга алданишдан асло қутула олмаймиз. Бундай ҳол ҳадиси шарифда ифодалангани каби, бу сеҳрловчи бўлгани учундир.
Ҳазрати Мавлоно дунёнинг сеҳрловчи эканлигини қуйидагича ифодалайди:
“Бу сеҳргар ой ёруғида шошилиб, беш юз газ6 матони ўлчай олади”.
“У сенинг кумуш ақча каби умрингни олгач, умр кўчиши битар, хаёлий мато йўқ бўлиб, сармоянг бўшга чиқмишдир”.
“Эй дунё сеҳрига овунган киши! Сен яхшиси (“Қул аъузу...”ни) ўқи ва “Эй Парвардигоро, мени бу васвасалардан ва дунёнинг нафсоний лаззатларидан ўзинг асра!” – деб илтижо қил”.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3