Агар бизни ва розилигимизни истасанг, бунинг кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма.
Мавлоно Жалолиддин Румий
Имоннинг илк меваси марҳаматдир. Марҳаматдан узоқ бўлганлар ҳақиқий маънода ҳаёт эгаси эмаслар. Ҳар бир яхшиликнинг бошланиши бўлган “Бисмиллоҳ” ва “Фотиҳа” суралари Меҳрибон ва Раҳмдил Аллоҳнинг номи билан бошланади. Пайғамбар ва авлиёларнинг ҳаётлари ҳам марҳамат қиссалари билан тўладир.
Илоҳий ахлоқ билан ахлоқланишнинг энг табиий натижаси марҳаматли қалбга соҳиб бўлишдир. Ибодатларнинг, жумладан ҳажнинг ҳақиқатига шундай қалб билан эришиш мумкинлигини Мавлоно мана бу ҳикоятда қуйидагича таърифлайди:
Бир киши ҳаж ва умрани адо қилиш учун Маккага кетаётган эди. Ҳар борган шаҳарда у жойнинг мўътабар инсонларини ахтариб топишга уринар: “Бу ерда басират соҳиби борми”, – деб қаршисидан чиққан ҳар бир кишидан сўрар эди”. Чунки бу киши қаерга сафар қилса ҳам, даставвал Жаноби Ҳақнинг дўстларини излаб топиш зарур, деб ҳисобларди. Чунки Аллоҳ таоло:
“Билмаган нарсангизни зикр аҳлидан сўраб ўрганинг”, – деб марҳамат қилган эди. Мусо (а.с)га ҳам илоҳий илмлардан хабардор бўлган ҳазрати Хизрни зиёрат қилиш буюрилган эди. Бу киши ҳилол каби сузилган, узун бўйли бир пирга кўзи тушиб, унда авлиёларнинг руҳи борлигини сезди. Кўзлари дунёда, аммо қалби қуёш каби порлоқ эди. Йўлчи пирнинг қаршисига келиб ўтирди. Пир ундан:
– Эй йўловчи? Қаерга кетаяпсан. Ғурбат борлиғини қаёққа олиб бораяпсан”, – деб сўради.
Йўловчи:
– Ҳажга кетмоқдаман. Икки юз дирҳам пулим бор, – деб жавоб берди.
Пир:
– Эй йўловчи, пулларингнинг бир қисмини Аллоҳ йўлида муҳтожларга, ғарибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, руҳларининг уфқи очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга ҳаж қилдирган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан ҳаж сафарингда давом эт, – деди. – Чунки Каъба Аллоҳ таолонинг тақво уйи, яъни зиёрат фарз бўлган савоб тўла бир жойдир. Лекин инсон қалби эса сирлар хазинасидир. Каъба Иброҳим алайҳиссаломнинг биносидир. Кўнгил эса Жалил ва Акбар бўлган Аллоҳнинг назаргоҳидир. Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган, сурат Каъбасини тавоф қилишни, кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмас. Сен борйўғингни, молмулкингни сарфла ва бир кўнгил ярат. Шундай кўнгил яратки, у қабрга кирганингда, қопқора кечада сенга нур таратсин. Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чунки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, бунинг кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, – деб марҳамат қилади. Ҳақ нурининг инсондаги тажаллисини кўришни истасанг, қалб кўзинг очиқ бўлсин.
Йўловчи пирнинг бу насиҳатларини тушуниб етди. Бу суҳбатдан кўнгли марҳамат билан тўлди. Ҳузур ва хотиржамлик билан ҳаж йўлида давом этди.
Ҳазрати Мавлоно ҳикояни шундай якунлайди:
“Сафарга чиқадиган вақтингда илоҳий бир хазина бўлган комил инсон бўлиш нияти билан йўлга чиққинки, кўнглингнинг уфқи очилсин”.
“Ҳар кимки экин экса, мақсади буғдой олиш бўлади. Буғдой бўлмаган жойда сомон бўлмайди”.
“Сомон эксанг, буғдой унмайди. Шундай экан, сен ҳам комил инсон, фозил устоз ахтар, унга толиб бўл”.
“Ҳаж вақти келганда Каъбани зиёрат ва тавоф қилиш учун йўлга чиқ. Кўнглингда бу мақсад бўлса, Макканинг ҳақиқатини тушуниб етасан
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1