Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Касбларнинг энг ифлоси қўшиқчи аёлнинг касбидир» - деди (Ибн Абид-Дунё, Заммул-малааҳий).
Росулуллох(Соллаллоху алайхи ва саллам) Хазрати Оиша(Розияллоху анхо) онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини хохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша(Розияллоху анхо) онамизнинг eган парчадан олиб ердилар.. Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар эдилар.. Oиша(Розияллоху анхо) онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар.. Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар.. Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар.. Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида, Oиша(Розияллоху
  • Класс
Хазрати Оиша (Розияллоху анхо) Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Росули, мени севасизми?" -"Ха Оиша, севаман!" -"Meни қанчалик севасиз?" Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) жавоб бердилар: -"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"... Бу жавобдан Хазрати Оиша (Розияллоху анхо) онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар... Хазрати Оиша (Розияллоху анхо) айтадилар: " Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: " Oиша кел, қара" деди. Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томош
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: яъни, “Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди” (Баззор, Абу Яъло ва бошқалар ривояти). Яна бир ривоятда келишича, Расули акрам шундай марҳамат қилганлар: “Ким қаердан мол топаётганига эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси эшигидан киришига эътибор бермайди”. Уламоларнинг фатволарида қуйидаги сўзлар бор: “Бошқаларнинг ҳаққини ноҳақ еювчилар сирасига хоин, алдоқчи, ўғри, баттол, фоиз олувчи (судхўр) ва берувчи, етим молини еювчи, ёлғон гувоҳлик берувчи, қарзга бир нарса олиб ундан тонувчи, порахўр, ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи, молининг айбини яшириб сотувчи, қиморбоз, сеҳргар, мунажж
46 хадис Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама: «Кўп дуолари «Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. (Маъноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил».) (Имом Термизий ривояти)
45 хадис Муоз ибн Анас ал- Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни бир нарса ила уни шарманда қилиш учун айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар». (Абу Довуд ривоят қилган)
44 хадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб турадилар. Улар Бамдод намозида ва Аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра, ичингизда тунаганлар кўтариладилар. Бас, Роббилари улардан Ўзи билиб турса ҳам: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. Улар: «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар», дейшади», дедилар». (Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ у билан хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага сизларни йўллаб қўяйми?», дедилар. Саҳобалар: «Ҳа, йўлланг, ё Расулуллоҳ», дейишди. «Қийин пайтларда таҳоратни комил қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва бир намоздан сўнг кейинги намозни кутиш. Мана шу (Аллоҳ йўлига ўзни) боғлашдир», дедилар. (Муслим ривояти).
Показать ещё