Кунинг оғир ўтса ҳам
Ғавғо жонга тегса ҳам
Қарзинг минга етса ҳам
Аёл иш топса борма !
Яхши ўйлама қанча
Келиб чиқар ўшанча
Ҳайрон қоласан анча
Аёл иш топса борма!
Енгил иш бордир балки
Маош ҳам зўрдир балки
Охири ейсан дакки
Аёл иш топса борма!
Осон ишда юрарсан
Иссиқ уйда турарсан
Аммо изза бўларсан
Аёл иш топса борма!
Ҳамма аёл шу хилмас
Балким ёмонлик қилмас
Аммо Онанг бўлолмас
Аёл иш топса борма?
Тўшар пойинга гуллар
Кўнглинга қараб қўллар
Бурнингдан булоқ қилар
Аёл иш топса борма!
Иш берса амманг холанг
Жиян ўша қиз бўланг
Ишон қиласан аттанг
Аёл иш топса борма!
Заррача бўлса ғурур
Иш топ эр бўлиб мағрур
Шаънинга етмас путур
Аёл иш топса борма!
DADAXON XAMRABOEV IJODIDAN
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1