Предыдущая публикация
Хонанда қизлар бирин-кетин турмушга чиқишаяпти. Бироқ ҳалигача Манзура ҳамда Муниса РИЗАЕВАдан тўй борасида бирор садо чиқмаяпти, деб турганимизда миш-мишлар болалаб қолди: «Манзура маъмурининг яқин дўсти билан оила қурармиш». Шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламаслигини ҳисобга олсак, гап-сўзлар бежиз тарқалмаган. Райҳон ва Йигитали ҳақидаги миш-мишларни бир ёдга олинг-а! Улар тўғрисидаги гап-сўзлар тўй билан ниҳояланди. Ажабмас, тез орада Манзуранинг ҳам... Муниса Ризаевага келсак, у йигитларга ишонмаслигини кўп бора таъкидлаган. Хонанданинг ишончини қозона оладиган мард топилса, бу ёғи тўй деяверинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев