Қўнғирот уруғининг этногенезини ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки айнан манбалар орқали биз қўнғиротларнинг келиб чиқиши ва уларнинг Ўрта Осиё ҳудудига кўчиб ўрнашиш тарихини ўрганиш имкониятига эга бўламиз. Қўнғиротлар ҳақида маълумот берувчи тарихий манбалардан бири XIV асрда яшаган машҳур Шарқ тарихчиси Рашидиддин Фазлуллоҳ Қазвиний (Ҳамодоний) нинг «Жомеъ-ат-товарих» асаридир. Таниқли ўзбек олими Х.Дониёровнинг таъкидлашича, Рашидиддиннинг ушбу асари шу вақтгача Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан мўғуллар деб атаб келинаётган ўзбек (туркий) қабила ва уруғларнинг аслида ким эканлигини аниқлаш учун бевосита калит бўлиб хизмат қилади.
Қўнғиротларнинг XV-XVIII асрлардаги тарихини ўрганишда Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома», Муаммад Юсуф Муншийнинг «Тарихи Муқимхоний», Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома», Абулғозийнинг «Шажараи турк» каби асарлари муҳим аҳамиятга эга.
Қўнғиротлар бешта катта уруғга бўлинади: Вахтамғали, Қўштамғали, Қонжиғали, Ойинни ва Тотувли.
Вохтамғали 18 та уруғга бўлинган: қозоқли, очамайли, қорақўнғирот, чанчиқли, болғали, баймоқли, жилонтамғали, абоқли, тароқли, ирғоқли, бўгажили, чўмичли, хандакли, қайчили, уювли, болғали, ишқили, кесовли.
Қўштамғали 16 уруққа бўлинган: қорақасмоқ, қорақалпоқ, кўчахўр, тўлангит, утроқли, кал, туловмат, МАВЛИШ, кулоби, кўса, чол, бармоқ, саврибузар, самбуру, бандикучук, оқпичоқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1