Бу воқеа Фарғона водийси қишлоқларидан бирида бўлиб ўтибди.( Умуман Фарғона водийсида ҳозир тахминан 340 масжид бор экан.1940 йиллар Сталин бошлиқ коммунистлар Тошкент шахрида бирорта масжид қолдирмай,қулфлатган экан.Эшон Бобохонов деган инсон Сталин кабинетига кирганда хеч бўлмаса 3 та масжидга рухсат сўраган ва рухсат олган экан. Ҳозир Тошкентда тахминан 60 масжид бор экан.)
Фарғона водийси масжидларида биридаги имом, тахминан 30 яшар домла одамлардан телефонларни ўчириб қўйишни сўраб, таровеҳ намозини бошлабди.Кимдир телефонини ўчирмаган экан.Намознинг ўртасида қўнғироқ бўлиб қолибди.Ҳар хил ёшдаги инсонлар бор масжидда.Намозни хам , худонинг сўзларини хам писанд қилмади бу инсон деган фикр келганми домлага ,домла намозни тўхтатиб пиққилаб йиғлашга тушибди.Ҳеч ким унга далда бера олмабди, Чунки одамлар сафда туришибди.Домла 2-3 минут йиғлагач,рўмолча билан юз кўзларини артибдида, таровеҳ намозини давом эттирибди.
Битта тарбия кўрмаган инсон шунча кишининг кўнгилларини хира қилибди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев