Қарз масаласида халқимизда хар хил фикрлар борлигини кўпчилигимиз биламиз.Яқинда бир йигит гапириб қолди: фоизга қарз бериш гунох эканлигини биласиз,ака.Лекин фоизи билан қарз олиш хам гунох экан.Хайрон бўлдим.Демак, қариндош уруғларми, бегонаданми,иложи борича фоизсиз қарз олиш керак экан.( Ҳозир дунёда тахминан 200 давлат бўлса,шундан Фақат Саудия Арабистони каби 2-3 давлатлар бефоиз кредит берар экан.Келиб, қилаётган бизнес ёки ишларингизни текшириб,кейин беришар экан.)
Қарз олганнинг боши эгик, Эркак киши қарз олмайди ,Қарз мардни номардга айлантиради каби ажойиб гаплар хам бор.Лекин ислом динида бировга қарз берсанг,олишда бир фоиз хам фойда қўймасдан ол,Мухтож одамга қарз бермоқ савоб каби гаплар хам бор.Демак,баъзи инсонлар мухтожликдан касалхона учунми,бошқа сабаблими олишга мажбур бўлишади.СИЗ берсангиз савоб экан.
Менимча,савоб сўзи русчага благотворительность ёки благотворительное дело дейилади.Европа халқлари хам баъзан савоб ишлар қилиб туришади.Европада хам шундай бўлди, Тошкентда хам бир киши юзига ниқоб тақиб келиб,бир камбағал оилага янги уйнинг хужжатини бериб кетди
Қарзи ҳасана деган гапни баъзи одамлар эшитмаган бўлиши мумкин.Яъни,сизнинг мол мулкингиз жуда яхши бўлса, бир ночорга қарз берган бўлсангизу қарзни қайтариш муддати яқинлашса,у одамга Ака,ахволингиз яхши бўлмаса ,шу пулни бир йилдан кейин бирор мухтож оилага беринг ёки шароитингизга қараб,оилангиз учун ишлатсангиз хам майли десангиз,қарзи ҳасана бўлар экан.
Тўйларни жуда катта қилиб,қарздан чиқа олмаган инсонлар бор.
Иложи бўлса қарз билан ҳазиллашмасликни сўраб қоламиз.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев