- Севасанми?
Мен жимгина турдим.
У яна сўради:
- Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб бер...
Мен “Йўқ” дейишни афзал билдим. У кетди...
Орадан вақт ўтди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.
Телефонни кўтардим, лекин сукунатни эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган овоз ила яна ўша сўзлар янгради:
- Севасанми? Мени ҳеч севганмисан?
Яна ўша қийноқли савол... Жавоб бердим: “ЙЎҚ!”
Телефондан қисқа гудоклар жаранги...
Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада телефон қўлимдан тушиб кетди. Рулда эканлигимга қарамай олиш учун эгилдим. Афсус...
Минг афсус!
Тормоз босишга кечикдим. Нима бўлганини англашни ҳоҳламасдим.
Кимдир: “Синглим, тушинг машинадан, ўзингизни қўлга олинг” деди..
Ерда қонга беланиб ётган одам томон одимладим. Оёқларим базўр ҳаракатланарди...
Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим. Кўзларимдан томчилаётган ёшларни тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди.
Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас олиб “Се-ва-санми?” деб сўради..
Мен эса “Сизни севмай яшамаган куним бўлмаган!” деб айтдим.
У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва мамнун ҳолда жон берди...
Мен эса унинг қўлларидан тутганча хўнграб юбордим...
Ўз севгимнинг қотилига айландим...
Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни бахтдан йироқлаштиришга қодир!
Агар у илк бор шу саволни берганида севишимни айтганимда эди... У ҳаёт бўлармиди...
Севгида ҳамма тенг! Қизбола ҳисларини ошкор қилмай ғурурига бўйсуниши мумкин, лекин бу билан бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан...
Қийин бир танлов олдида қолишдан эса ёмони йўқ: Бахт ёки Ғурур???..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев