Булар аслан ҳалол бўлиб,
ўзгаларнинг ҳақлари
аралашгани учун ҳаром
бўлган нарсалардир.
Масалан: Бир кишининг
боғига кириб, мевалардан
сўроқсиз узиб олиб ейиш,
ўғирланган пул ёки ашёни
ишлатиш, амонатга ҳиёнат
қилиш, порахўрлик, судхўрлик
(фоиз/рибо) ва қимор йўли
билан пул топиш ҳаромдир.
Буларни қилаётган кимса,
“бисмиллоҳ” билан ишга
бошласа ёки “булар
ҳалолдир”- деса, иймони
кетмайди. Чунки ўша мол ўз
эгасининг ҳалол мол-мулки ва
ҳаққидир. Қайтариб олиши
мумкин. Инсонларнинг
ҳақларини поймол қилиш,
тортиб олиш катта гуноҳ. Беш
ярим арпа (бир данқ)
оғирлигидаги кумуш
қийматича келадиган киши
ҳаққи учун, эртага Қиёмат
кунида, жамоат билан
ўқилган 700 ракъат қабул
бўлган намоз савоби Аллоҳу
таоло тарафидан олиниб, ҳақ
соҳибига берилади.
Ҳаромлардан тийилиш, ибодат
қилишдан устунроқ ва савоби
ҳам кўпроқдир. Шунинг учун,
ҳаромларни ўрганиб, улардан
тийилишга ҳаракат қилиш
керак.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев