★ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ★ ..... Бутун
орзулари бўлганида пуч, Эр
хиёнатига келганида дуч. Кўз
ёшин тийишга тополмаса куч,
Аламдан дод солиб йиғлайди
аёл.
Хақиқат аччиқдир синмайин
яша, Хақ гапни айтишдан
қилма андиша Севганини
йўлдан урса фохиша, Хаммадан
яшириб йиғлайди аёл.
Ғам ташвиш хасратга қолганда
ботиб, Хиёнат шаробин
кўрганда тотиб. Бу дардга
чидолмай қолганда ётиб,
Ёстиғин қучоқлаб йиғлайди аёл.
Эри ташлаб кетса оғир кунида,
Ёстиғи сирдоши бўлса ёнида.
Дадам деб боласи йиғлаганида,
Юракдан дод солиб йиғлайди
аёл.
Аламдан қаст қилмоқ бўлса
жонига, Мўлтираб қарайди
болажонига. Пул тополмай
қолса хатто нонига. Боласин
қучоқлаб йиғлайди аёл.
Халолдан ризқини топиб
еганда, Баъзилар ортидан
ғийбат қилганда. Ёшгина бу
умри хазон бўлганда, Чин
дилдан ўртаниб йиғлайди аёл.
Ор учун доимо нафсини тийса,
Қўшнилар хар куни ғийбатин
қилса.. Гап сўзлар қалбини
аямай тилса, Хаммадан яшириб
йиғлайди аёл.
Бахт кўрмай кўргани ғам
ташвиш бўлса, Қирқга
кирмасидан қаримай сўлса.
Чидолмай кўзлари ёшларга
тўлса, Э вох деб бақириб
йиғлайди аёл.. *Умид*
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев