Эрларнинг кўзи ерга қадалган.
Жим суриб борадирлар
ҳаёллар. Сиз ҳам қайсидир эрга
аталган. Авратингизни ёпинг
аёллар! Эр ёнига чиройингиз
очинг. Бирга қувнасин жуфти
ҳалоллар. Аммо номаҳрамдан
дарҳол қочинг. Авратингизни
ёпинг аёллар! Эрлар бу ҳолга
наҳот розидир?! Ўзга
бермасмиканлар саволлар?!
Розилик даюсликнинг ўзидир!
Авратингизни ёпинг аёллар!
Эрларни сўзлари ўтмасми ё?
Аёллар чиқарарми қарорлар?!
Аллоҳ ризоси учун аввало.
Авратингизни ёпинг аёллар!
Пушаймон бўлибон чин
кўнгилдан. Маъсиятларга
беринг поёнлар. Ҳаққ амрига
бўйсуниб бугундан.
Авратингизни ёпинг аёллар!
Ислом шарафин айланг ҳимоя.
Кўп ҳам қувнамасинлар
ағёрлар. Шариатга айланг сиз
риоя. Авратингизни ёпинг
аёллар! Сизни дуолар қилай
мен холис. Сиз учун ёзай шеър-
у баёнлар. Фақатгина
илтимосим ёлғиз:
Авратингизни ёпинг аёллар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев