Бу таомни тайёрлаш учун сизга гўшт, картошка, пиёз ва пишлоқ керак бўлади. Хамма масаллиқларни тўғраб духовкага қўйилади. Кейинги 60 дақиқа ичида сизнинг ҳеч қандай иштирокингизсиз таом тайёр бўлади. МАСАЛЛИҚЛАР: 500 - 700г товуқ гўшти 6 - 8 та картошка 1 та пиёз 2 - 3 ош қошиқ майонез туз, мурч, 100 - 150г пишлоқ, майонез (устига) ТАЙЁРЛАНИШИ: 1. Товуқ гўштини майда қилиб тўғраймиз (сомсага тўғрагандай). 2. Пиёзни ҳам майда қилиб тўғраймиз. 3. Товуқ гўшти, пиёз, майонез, туз ва мурчларни қўшиб яхшилаб аралаштирамиз. 4. Гўштли аралашма бир неча дақиқа маринадланиб туради. 5. Гўшт маринадлангунча картошкани сомонча қилиб тўғраймиз ва устига туз сепамиз. 6. Духовкада пиширишга мўлжалланган идишни ёғлаб ичига тўғралган картошкани яримини териб чиқамиз. 7. Картошка устидан маринадланган гўштни соламиз. 8. Гўштни устидан картошкани қолган ярмини териб чиқамиз. 9. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни картошкани устидан сепиб устига майонез суртамиз. 10. 180~200°С градусгача қиздирилган духовкада тахминан 40 - 60 дақиқа пиширамиз. Таом тайёр. Ёқимли иштаха! Қўшимча: Бир кишилик маҳсус идиш бўлмаса духовкa листида ёки духовкага қўйса бўладиган товада пиширса ҳам бўлади. Масаллиқ кўпайган сари пишиш вақти ҳам узаяди. Уйда бор масаллиқларга қараб гўштини озроқ, картошкасини кўпроқ қилиб тайёрлаш ҳам мумкин. Товуқ гўштидан бошқа гўштларни ҳам ишлатиш мумкин, лекин товуқ гўшти билан майинроқ чиқади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев