Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ
Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич учрашувини бошқариб борган япониялик рефери – Юичи Нишимура ўйин вақтида хатога йўл қўйганини тан олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаев Твиттердаги ўз саҳифасида маълум қилган.
“Нишимура гол бўлган вазиятнинг такрорий лавҳасини ўзи кўрди ва гол бўлганлигини тан олди”, – деб ёзади Санжар Ризаев.
Гап бунда учрашувнинг 74-дақиқасида содир бўлган вазият ҳақида бормоқда. Айнан шу дақиқада, ўзбекистон терма жамоасининг кенг майдон бўйлаб ташкил этган ҳужуми терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси билан якунига етди, бироқ ён қанот ҳаками бу вазиятда тўп дарвозага кирмаганини қайд этган.
Бундан ташқари, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳам ўзбекистон терма жамоаси Эрон дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлганди. Бироқ гол киритилган вазиятда ҳужумчи Александр Гейнрих ўйиндан ташқари вазиятда қолиб кетгани қайд этилганди.
Ўзбекистон терма жамоаси ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлганига қарамай, вазиятлардан унумли фойдалана олмади. ўйин ҳужумчи Муҳаммадризо Халатбарийнинг 90+4-дақиқада урган голи эвазига, Эрон терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди.
Маълумот ўрнида, одатда ФИФА ҳам, ОФК ҳам, умуман, ҳеч бир футбол ташкилоти ҳакамнинг қўпол хатоси сабаб футбол баҳсларини қайта ўтказилишига йўл қўймайди. Бироқ, баъзан истисно ҳолатлар ҳам юз беради.
Хусусан, ЖЧ-2006 саралаш плей-офф баҳсларида япониялик бош ҳакам Тошимитсу Ёшиданинг қўпол хатоси сабаб ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин (1:0) қайта ўтказилган, охир-оқибат, Ўзбекистон мундиал йўлланмасини қўлдан чиқарган эди.
Манба: http://kun.uz #новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев