Аллоҳ таоло Қуръони
каримда шундай деб марҳамат
қилади: “Бас, шундай
намозхонлар ҳолига войки,
улар намозларини «унутиб»
қўядилар” (Моъун, 4-5).
Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васаллам шундай деб
марҳамат қилганлар: “Аллоҳ
таоло қиёмат куни
умматимнинг ўнта тоифасига
ғазаб қилади, уларни
лаънатлайди ҳамда улар учун
аламли азоб тайёрлаб қўйган.
Аллоҳ уларни дўзахга
киритади” дедилар. Шунда
саҳобалар: “Улар кимлар, эй
Аллоҳнинг Расули?” деб
сўрашди. У зот шундай жавоб
бердилар: “Зинокор қария,
золим раҳбар, доим ароқ
ичувчи, закотни ман қилувчи,
ёлғон гувоҳлик берувчи,
одамлар орасида чақимчилик
қилувчи, ота-онасининг юзига
ғазаб билан боқувчи,
хотинини талоқ қилиб, кейи