Рукн: Янгиликлар» ЕВРОПА
“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия Лигаси Кубоги финалидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бўлажак ўйиндан олдин этларим жимирлаб кетяпти. Ўйиндаги муҳит жуда ҳам ажойиб бўлиши шубҳасиз! Умид қиламанки, ушбу совринни қўлга киритамиз.
“Челси” – юқори савияли клуб. Аммо бизда ҳам савия етарлича. Янги йил арафасида “аристократлар”га қарши ўтказган ўйинимиз бу жамоани енгишга қодир эканимизни намойиш қилган. Бу жамоа дарвозасига 5та гол киритганимиз жамоамиз истеъдодидан дарак беради. Биз ғалаба учун боримизни берамиз”, - дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Тоттенхэм" ўртасидаги Англия Лига Кубоги Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Манба: www.sports.ru


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев