Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Фулхэм” жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда Тим Шервуд шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйин майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Тим Шервуд шогирдлари ўйинда ташаббусни қўлга олиб, рақибга босим уюштира бошлашди. “Фулхэм” эса дастлабки дақиқаларданоқ бугун иккинчи рақам остида тўп суришини кўрсатиб қўйди.
35-дақиқага келиб “Тоттенхэм” футбочлилари учрашувда ҳисобни очишди. Паулиньо бурчакдан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Бу вазиятда “Фулхэм” футболчиси Стив Сидуэлл хатога йўл қўйганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Сидуэлл ўз айбини ювди. У чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни шеригига оширди. Аммо “Тоттенхэм” ҳимоячилари бу вазиятда тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, тўпни яна Сидуэллга ташлаб беришди. У эса зарба беришда адашмади. Шу тариқа биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Ушбу ҳужумлар тезда самара берди. Кейн 48-дақиқада гол киритиб, ҳисобни 2:1га етказди. Голдан кейин “Фулхэм” аъзоларининг шаштлари анча пасайди. Бундан фойдаланган Тим Шервуд шогирдлари 62-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Юнус Кабул жаримадан ошириб берилган тўпни тиззаси билан дарвозага жойлаб қўйди.
Феликс Магат шогирдлари пенальтидан гол киритиш имкониятига эга бўлишганди. Аммо улар мазкур имкониятдан фойдалана олмаганликларини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида “Тоттенхэм” фойдасига ҳал бўлди.
Тоттенхэм – Фулхэм 3:1
Голлар: 1:0 – 35 Паулиньо, 1:1 – 37 Сидуэлл, 2:1 – 48 Кейн, 3:1 – 62 Кабул.
Тоттенхэм – Льорис, Нотон, Кабул, Фрайерс, Роуз, Леннон, Эриксен (Таунсенд, 85), Паулиньо, Шадли (Дембеле, 67), Кейн (Сольдадо, 79), Адебайор.
Фулхэм – Стокдэйл, Аморебьета, Хейтинга (Зверотич, 66), Хангеланд, Риисе, Сидуэлл, Паркер (Карагунис, 56), Квист, Дежага, Качаниклич, Родальега.
Огоҳлантиришлар: Хейтинга (61).
__ SHAXBOZ __


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев